imombuxoriy.uz

Memorial complex system

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи 

Бошқарув кенгашининг

У С Т А В И

 

1. УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

1.1. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи Бошқарув кенгашининг (бундан буён Кенгаш деб юритилади) нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилиб, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимлайдиган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилган ташкилотдир.

1.2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа қонун хужжатлари асосида ҳамда мазкур Уставга мувофиқ олиб боради. 

1.3. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка амал қилган ҳолда, жамоат бирлашмалари ва хўжалик фаолиятини олиб борувчи субъектлари билан аҳзоларининг тенгҳуқуқлиги, ўзини-ўзи бошқариш, ошкоралик, ҳамкорлик асосида ўз фаолиятини олиб боради. 

1.4. Кенгаш белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс ҳисобланиб, ўз муҳри, тамғаси, номи акс эттирилган бланкага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан белгиланган тартибда ўтган рамзига эга бўлиши мумкин. 

1.5. Кенгаш ўз балансига, банкларда ҳисоб рақамига эга бўлиб, ўзини-ўзи молиялаштириш асосида ҳаракат қилади.

1.6. Кенгаш ушуб Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида ўз номидан судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. 

1.7. Кенггаш ўз аъзолари мажбуриятлари бўйича жавобгарликни зиммасига олмайди. 

1.8. Кенгаш фаолияти чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.9. Кенгаш ўз фаолиятини бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.

1.10. Кенгаш рахбар органи манзили: 100025, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил қишлоғи, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи.

2. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Кенгашнинг асосий мақсади Имом Бухорийнинг илмий-назарий меросини, асраб-авайлаш, унинг асарларида тарғиб этилган инсонпарварлик, ҳалоллик, поклик, маънавий баркамоллик каби умуминсоний қадриятларни келажак авлодга асл холида етказиш.

2.2. Кенгашнинг асосий вазифалари:

2.2.1. Ноёб меъморий иншоот бўлган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини талаб даражасида сақлаш, асраб-авайлаш ва янада обдонлаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш.

2.2.2. Ушбу муқаддас қадамжонинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу ерга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш.

2.2.3. Имом Бухорийнинг меросини асраб-авайлаш, алломанинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш.

2.2.4. Диний-маърифий ишлар, айниқса ислом динининг, Қуръони Карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий сингари юртимиздан етишиб чиққан буюк ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлам теран ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш, шунингдек инсонларни миллий ғурур ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда Имом Бухорийнинг буюк меросидан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2.2.5. Алломанинг ҳаёти ва илмий фаолияти, қолдирган бой мероси, эзгу ғояларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёдгорлик мажмуини зиёрат қилувчиларга Имом Бухорий ва Ўзбекистонда унинг ҳурматини жойига қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида Марказий оммавий воситаларда кенг қамровли маълумот бериш. 

2.2.6. Буюк муҳаддис шахси билан боғлиқ маданий ва тарихий ашёларни излаб топиш ва тўплаш.

2.2.7. Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ва унинг теварак-атрофини ободонлаштириш ва таъмирлаш, инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш.

2.2.8. Имом Бухорий номи билан боғлиқ қадимий обидаларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларида белгиланган тартибда иштирок этиш.

2.2.9. Имом Бухорий номи билан боғлиқ Кенгаш томонидан амалга ошириладиган илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш.

2.2.10. Лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан шуғулланишни фақат тегишли рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлгандагина Кенгаш томонидан амалга ошириш.

3. КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.1. Кенгашнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиш ва тугатиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожланишига амалий ёрдам бериш;

3.1.2. Кенгаш аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфааталарини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

3.1.3. Қонун хужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига Кенгаш фаолиятини янда яхшилашда ўз ҳиссаларини қўшган ва юқори натижаларга эришган аъзоларини тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш;

3.1.4. Кенгаш фаолиятига таълуқли масалалар юзасидан республика ва ҳалқаро йиғилишлар, кенгаш мажлислар, давра сухбатлар, кўргазмалар ўтказиш ҳамда қатнашиш;

3.1.5. Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;

3.1.6. Кенгаш рамзини таъсис этиш;

3.1.7. Кенгаш фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

3.2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир. 

3.3. Кенгаш мажбуриятлари:

3.3.1. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари талабларига рияо этиш;

3.3.2. Кенгаш мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

3.3.3. Кенгашни рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;

3.3.4. Рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ҳамда статистик органларига блгиланган тартибда ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар топшириш.

4. КЕНГАШНИНГ  РАХБАР  ОРГАНЛАРИ

4.1. Кенгашнинг рахбар органлари қуйидагилар ҳисобланади:

4.1.1. Кенгаш мажлиси – (Олий органи);

4.1.2. Маъмурият – (Ижроия органи);

4.1.3. Кенгашнинг тафтиш комиссияси – (Назорат-тафтиш органи);

4.2. Кенгаш мажлиси Бошқарув кенгашининг Олий органи ҳисобланади ва Кенгаш фаолиятига тегишли масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эгадир.

4.2.1. Кенгаш мажлиси ҳар 3 ойда бир марта чақирилади. Маъмурият ёки Тафтиш комиссия аъзоларининг ташаббусига кўра Кенгаш мажлиси ваколатига таълуқли масалаларни ҳал этиш учун Маъмурият томонидан навбатдан ташқари Кенгаш мажлиси чақирилиши мумкин.

4.2.2. Кенгаш мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини киритган вакилларнинг тўртдан уч қисми қатнашса, Кенгаш мажлиси ҳақиқий ҳисобланади ва мажлисда қатнашчиларнинг ярмидан ортиғи овоз берган қароргина қабул қилинади.

4.2.3. Кенгаш мажлисига вакиллар Кенгашнинг бўлимлари йиғилишида сайланади. Кенгаш мажлисига вакиллик меъёрларини Маъмурият белгилайди. 

4.2.4. Кенгаш мажлиси қуйидаги ваколатларга эга:

- Кенгаш Уставини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

- Маъмурият таркибини шакллантириш ва зудлик билан Маъмурият ҳамда унинг аъзолари ваколатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- Маъмурият таркибидан Кенгаш раисини ва Кенгашнинг раис ўринбосарини шунингдек, Кенгашнинг тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини 2 йил муддатга сайлаш;

- Кириш ва даврий аъзолик бадалларини миқдорини белгилаш;

- Маъмурият томонидан тақдим этилган ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Тафтиш комиссияси томонидан тақдим этилган Кенгашни молиявий фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Кенгаш мажлиси, Маъмурият ва Тафтиш комиссияси тўғрисида Регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

- Кенгашни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссияси таркибини сайлаш;

- Кенгашнинг худудий бўлинмалари ва тадбиркорлик тузилмалари ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- Кенгаш ҳухудий бўлинмалари ва тадбиркорлик тузилмалари рахбарларини 2 йил муддатга сайлайди ва ҳудудий бўлинмалари улар тўғрисида Низомлар қабул қилиб, уни тасдиқлайди;

- Иш бошқарувчини 2 йил муддатга лавозимга сайлайди ва озод этади. 

4.3. Кенгаш мажлислар оралағида Кенгашнинг ижро органи – Маъмурият ҳисобланади. Маъмурият таркибига 2 йил муддатга Кенгаш мажлиси томонидан сайлайдиган Кенгаш раиси, раис ўринбосари, маънавий ва диний масалалар бўйича маслаҳатчи, мажмуадан фойдаланиш ва хўжалик бўлими мудири ва бош ҳисобчилар киради.

4.4. Маъмурият бир ойда икки маротаба ўз йиғилишларини ташкил этиши, зарур ҳолатларда Кенгаш раиси ёки Маъмурият аъзоларининг умумий сонидан 4/3 қисмининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари Маъмурият йиғилишларини ўтказиши мумкин.

4.5. Маъмуриятда иштирок этаётган Маъмурият аъзоларининг ярмидан кам бўлмаган сони қатнашса, Мамурият томонидан қабул этилган қарорлар ҳақиқий ҳисобланади.

4.6. Маъмурият қуйидаги ваколатларга эга:

- Кенгаш мажлисини ташкиллаштирида, унинг кун тартибини шакллантиради, Кенгаш мажлисига тайёргарлик ишларини ва унинг ўтказилишини амалга оширади;

- Кенгаш мажлисига вакиллик меъёрларини тасдиқлайди;

- Кенгаш аъзоларининг ижтимоий ҳамда касбий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;

- Кенгаш аъзоларининг касбий одоб ва ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди;

- Кенгашнинг молия-хўжалик ва бошқа фаолияти йўналишларини белгилайди;

- Кенгашни маблағ билан таъминлаш ва тадбирларни ўтказиш сарф-харажатлар сметасини тасдиқлайди;

- Маъмурият аъзоларининг вазифаларини белгилайди;

- Кенгашнинг худудий бўлинмалари ва тадбиркорлик тузилмалари фаолиятларини мувофиқлаштиради.

4.7. Кенгаш раиси Кенгаш мажлисида иштирок этаётган вакиллар томонидан 2 йил муддатга сайланади. Кенгаш раислигига бир шахс бир неча маротаба сайланиши мумкин.

4.8. Кенгаш раиси Маъмуриятни бошқаради ва Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ иш ҳақи билан таъминланган ҳолда фаолият юритиши мумкин.

4.9. Кенгаш раиси қуйидаги ваколатларга эга:

- Кенгаш фаолиятининг умумий бошқарувини амалга оширади;

- Уставга мувофиқ Кенгашнинг самарали фаолият юритишини таъминлайди;

- Маъмурият тизимдаги бўлимлар ва Кенгаш ҳудудий бўлинмаларининг ишини мувофиқлаштиради;

- Кенгашнинг умумий бошқарув фаолиятига таълуқли шартномалар, битимлар ва бошқа ҳуқуқий хужжатларни имзолайди;

- Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида Кенгашнинг вакили сифатида иштирок этади;

- Шартнома асосида ходимларни ишга қабул қилади ва шартномани бекор қилади;

- Кенгашнинг сарф-харажатлар сметасига мувофиқ Кенгаш мулкига эгалик қилади;

- Кенгаш номидан ишончномалар беради.

4.10. Қуйидаги вазиятларда Маъмурият қарорига биноан Кенгаш Раиси муддатидан олдин ўз ваколатидан озод этилиши мумкин:

- Ўз аризасига биноан;

- Кенгаш аъзолигидан чиққанда;

- Унга нисбатан айбдор эканлиги тўғрисидаги суд ҳукмининг кучга кириши натижасида;

- Уни ақлан ёки қисман ақлан заиф эканлигини суд томонидан тан олиниши натижасида;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан доимий яшаш жойига кўчиб кетиши натижасида;

- Тасдиқланган тиббий хулосага асосан соғлиғининг холати бутунлай бузилиши муносабати билан, Маъмурият ташаббусига биноан.     

4.11. Кенгаш мажлиси, Кенгашнинг жорий фаолиятини амалга ошириш мақсадида, Иш бошқарувчи томонидан бошқариладиган Ижроия органини ташкил этади. 

4.12. Иш бошқарувчи 2 йил муддатга Кенгаш мажлиси томонидан сайланади.

4.13. Иш бошқарувчи қуйидаги ваколатларга эга:

- Кенгашнинг жорий фаолиятини амалга оширади;

- Кенгаш худудий бўлинмалари ва тизимдаги бўлинмаларнинг ишини ташкиллаштиради;

- Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларида ишончномасиз Кенгашнинг вакили сифатида иштирок этади;  

- Кенгашнинг йиллик иш режасини, тадбирлар жадвалини тайёрлайди ва Маъмуриятга тасдиқлатиш учун тақдим этади; 

5. КЕНГАШНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

5.1. Кенгашнинг молиявий хўжалик фаолиятини, маблағ ва мулкларининг тўғри сарфланишини назорат қилишни амалга ошириш учун Кенгаш мажлиси томонидан 3 кишидан иборат Тафтиш комиссияси 2 йил муддатга сайланади.

5.2. Тафтиш комиссияси ўз фаолияти тўғрисида Кенгаш мажлиси олдида ҳисобот беради.

5.3. Кенгаш мажлиси томонидан тасдиқланган тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомда тафтиш комиссиясининг шаклланаши ва фаолияти тўғрисида Кенгаш мажлиси олдида ҳисобот топширади. 

5.4. Тафтиш комиссияси аъзолари Кенгаш рахбар органлари аъзолигига сайланиши мумкин эмас. 

6. КЕНГАШНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

6.1. Кенгаш бўлинмалари юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмайди ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда худудий адлия бошқармаларидан ҳисоб рўйхатидан ўтади. Улар ўз фаолиятларини мазкур Устав ҳамда “Ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги Низом”и асосида олиб боради.

6.2. Ҳудудий бўлинмалар рахбарлари кенгаш мажлиси томонидан 2 йил муддатга сайланади.

7. КЕНГАШ АЪЗОЛИК. КЕНГАШ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

7.1. Кенгашга аъзолик ихтиёрий амалга оширилади. Унга якка ва жамоа тартибда аъзо бўлиш мумкин.

7.2. Ушбу Уставни тан олувчи ва унга амал қилувчи 18 ёшга кирган шахслар якка тартибда, юридик шахс номидан берилган аризалар жамоа тартибда Кенгаш аъзолигига қабул қилинади.

7.3. Кенгаш аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш, Кенгаш Маъмурияти тавсиясига кўра, кўпчиликнинг овози билан Кенгаш мажлисида қабул қилинади. 

7.4. Кириш ва аъзолик бадали миқдори Кенгаш Маъмурияти тавсиясига биноан Кенгаш мажлиси томонидан тасдиқланади.

7.5. Кенгаш аъзолигидан чиқарилади:

- Кенгаш аъзолигига қабул қилингандан сўнг уч ой мобайнида аъзолик бадалини тўламаганлиги учун;  

- Кенгаш Уставига амал қилмаганлиги учун; 

- Маънавий ва маъданий меъёр ва қоидаларига мос келмайдиган ва инсонга хос бўлмаган ҳаракатлари учун;

7.6. Кенгаш аъзолиги таркибидан чиқиш қуйидагича амалга оширилади:

- Кенгаш аъзоси аризасига биноан;

- Кенгаш аъзосининг бевақт вафоти муносабати билан;

- Кенгаш аъзосининг суд томонидан ақлан заиф ёки қисман ақлан заиф деб топилиши муносабати билан;

- Кенгаш аъзосининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан доимий яшаш жойига кўчиб кетиши муносабати билан;

7.7. Кенгаш аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Кенгашнинг бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;

- Кенгашнинг кенгаш мажлисларида, унинг органлари йиғилиш ва мажлисларида иштирок этиш; 

- Кенгаш, унинг бўлинмалари ва рахбар органлари фаолияти тўғрисида ахборот олиш, Кенгаш фаолиятига доир таклифлар киритиш;

- Кенгаш ва унинг рахбар органларига ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилиш;

- Кенгаш ва унинг рахбар, рахбар органларининг касбий ва ижтимоий ҳимоясидан фойдаланиш;

- Мамлакатда Имом Бухорий номи билан боғлиқ илмий-амалийга оид семинарлар, конференциялар, анжуманлар, Кенгаш мажлис ва тадбирларда иштирок эжтиш.

7.8. Кенгаш аъзоси мажбурияти:

- Кенгаш Устави талабларини бажаришга;

- Кенгаш фаолиятида иштирок этишга;

- Кенгаш Уставида белгиланган аъзолик бадаларини ўз вақтида тўланишини таъминлашга. 

8. КЕНГАШНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ТАРТИБИ

8.1. Кенгаш ўз биноси, иншоотлари, транспорти, яшаш ва бошқа хоналари, моддий-техник базаси, жихозлар, пул маблағлари (сўмда ва хорижий валютада), қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа мулкка эга бўлиши мумкин.

8.2. Кенгаш мулки Уставдаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун фойдаланилади ва Кенгаш аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.

8.3. Кенгаш мулкини гаров сифатида қўйиш ёки мажбуриятларни таъминлаш мақсадида бошқа усулларда фойдаланиш мумкин эмас. 

8.4. Кенгаш мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

- Кенгаш аъзоларининг кириш ва йиллик бадаллари;

- Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий моддий ёрдами;

- Давлат, нодавлат халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари;

- Қонун хужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

8.5. Кенгашнинг умумий фаолияти учун сарф-харажатлар қуйидагилардан иборат:

- Имом Бухорий ёдгорлик мажмуига тушган маблағнинг 15 фоизи Имом Бухорий Илмий-маърифий маркази ҳисоб рақамига ўтказилади, 85 фоизи Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини ободонлаштириш, алломанинг илмий меросини тиклаш ва тадқиқот қилиш ҳамда уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш учун сарфланади;    

- Кенгаш фаолиятини моддий таъминлаш учун сарф-харажатлар;

- Кенгаш ходимларини иш ҳақи билан таъминлаш учун сарф-харажатлар.

9. КЕНГАШНИНГ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТИ

9.1. Кенгаш ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

9.2. Кенгаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

10. КЕНГАШ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

10.1. Кенгаш Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар Кенгаш мажлиси қарорига асосан амалга оширилади.

10.2. Кенгаш Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун хужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

11. КЕНГШАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

11.1. Кенгаш қайта ташкил этиш Кенгаш мажлиси қарорига биноан Фуқаролик кодекси талаблари асосида амалга оширилади.

11.2. Кенгаш қайта ташкил этиш қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. 

11.3. Кенгаш мажлиси ёки суд қарорига асосан тугатилиши мумкин.

11.4. Кенгаш Маъмурияти ташаббуси ёки Кенгаш аъзоларининг ярмидан ортиғи талабига биноан Кенгашни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисидаги масала Кенгаш мажлиси томонидан муҳокамага қўйилади.

11.5. Кенгашни тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ амалга оширилади.

11.6. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк Кенгаш қатнашчилари (аъзолари), шунингдек рахбар органларининг аъзолари ёки Кенгаш ходимлари ўртасида тақсимланмайди ва мазкур Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ёки эҳсонга йўналтирилади.

 

Кенгаш раиси                                                                                                                                                                 С. Б. Аббасов

News

2505.2016

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси “Bumiputera” туризм  операторлари 25 кишидан иборат аъзолари Имом Бухроий мажмуасига ташриф қилдилар. Зиёратчилардан жаноб Hj.Harun KC Ahmmu қуйдаги фикрларни билдирди:    Бизлар Имом Бухорий ҳазратларини яхши кўрамиз. У кишини ҳадисларидан доимо фойдаланамиз. Имом Бухорий хазратларига хурматимиз баланд, Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюуриб жуда бахтиёр бўлдик. Келгусида Малайзиялик  мусулмонларни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришини таъминлаймиз.     Hj.Harun KC Ahmmu

Меҳмонлар билан мулоқот

Dato' Nor' Aini binti Abd. Hamid

Feng Jing