imombuxoriy.uz

БУХОРИЙ БОБОМ

0604.2016

Отабек БОҚОНИЙ

Бухорий бобом

Гоҳида шод бўлиб, гоҳ чекиб алам,    
Гоҳида қийналиб, гоҳи муҳтарам,        
Хадислар саҳиҳин қилиб берди жам,    
Дунёнинг имоми Бухорий бобом...

 

Ёлғону ғийбатдан сақлаб ўзини,,
Қуръони ҳадисдан узмай кўзини,           
Тингларди доимо узтоз сўзини,
Дунёнинг имоми Бухорий бобом.

 

Гоҳи иссиқда, гоҳи сояда,         
Гоҳида от билан, гоҳи туяда,                             
Ҳадислар тўплади гоҳи пиёда,
Дунёнинг имоми Бухорий бобом.

 

Саҳиҳ ал-Бухорий номланди китоб, 
Тартибга солдилар қилиб бобма-боб,                                        
Тасдиқдан ўтказиб тарқатди шитоб,                           
Дунёнинг имоми Бухорий бобом.
                     
Сўзсиз бу китобни жаҳон тан олар,     
Қуръондан кейинги китоб саналар,                                
Қадрини йўқотмас ўтса саналар,            
 Дунёнинг имоми Бухорий бобом.

 

Қабрини зиёрат этар кекса-ёш,            
Тиловат қилишар кўзларида ёш,          
Покиза руҳлари барчамизга бош,
Дунёнинг имоми Бухорий бобом.

News

2505.2016

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси “Bumiputera” туризм  операторлари 25 кишидан иборат аъзолари Имом Бухроий мажмуасига ташриф қилдилар. Зиёратчилардан жаноб Hj.Harun KC Ahmmu қуйдаги фикрларни билдирди:    Бизлар Имом Бухорий ҳазратларини яхши кўрамиз. У кишини ҳадисларидан доимо фойдаланамиз. Имом Бухорий хазратларига хурматимиз баланд, Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюуриб жуда бахтиёр бўлдик. Келгусида Малайзиялик  мусулмонларни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришини таъминлаймиз.     Hj.Harun KC Ahmmu

Меҳмонлар билан мулоқот

Dato' Nor' Aini binti Abd. Hamid

Feng Jing