imombuxoriy.uz

БОЛАЛИК

0902.2017

БОЛАЛИК

   Имом Бухорийнинг болалик йиллари асосан илм талабида ўтди, десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Хатиб ўз санади ила қилган ривоятда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Хотим Варроқ қуйидагиларни айтади:

“Мен Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга:

“Ҳадис талаб қилишни бошлашинг қандай бўлган?” дедим.

“Куттоб-бошланғич таълимдалигимдаёқ ҳадис ёд олишга илҳомлантирилдим”, деди.

“Ўшанда ёшинг нечада эди?” дедим.

   “Ўн ёш ёки ундан озроқ. Ўн ёшдан ўтганимдан кейин куттобдан чиқиб, Дохилий ва бошқалардан дарс олдим. У бир куни одамларга дарс бериб туриб, “Суфён Абу Зубайрдан, у Иброҳимдан”, деди. Мен унга:

“эй Абу Фулон! Абу Зубайр Иброҳимдан ривоят қилмаган”, дедим.

У мени жеркиб ташлади. Мен унга:

“Агар ҳузурингда бўлса, асл нусхага қара”, дедим.

У ичкарига кириб, қаради. Сўнгра қайтиб чиқиб, менга:

“Ҳой бола! Қандай эди?!” деди.

“У Зубайр ибн Адийдан, у эса Иброҳимдан”, дедим.

У мендан қаламни олиб, ёзганини тўғрилаб олди ва: “Рост айтасан!” деди”.

   Баъзи асҳоблари ундан “Ўша Доҳилийга эътироз билдирган пайтингда ёшинг нечада эди?” деб сўрашди.

   “Ўн бирда эдим. Ўн олти ёшга етганимда ибн Муборак ва Вакийънинг китобларини ёд олдим ва уларнинг каломларин билдим. Кейин эса акам Аҳмад ва онам билан бирга Маккага бордим. Ҳаж қилиб бўлганимиздан кейин акам Аҳмад онамни олиб, ортга қайтди. Мен ҳадис  ўрганиш учун қолдим”.

 

Манба: “Одоблар хазинаси” китоби.

 

 

 

 

 

 

News

2505.2016

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси “Bumiputera” туризм  операторлари 25 кишидан иборат аъзолари Имом Бухроий мажмуасига ташриф қилдилар. Зиёратчилардан жаноб Hj.Harun KC Ahmmu қуйдаги фикрларни билдирди:    Бизлар Имом Бухорий ҳазратларини яхши кўрамиз. У кишини ҳадисларидан доимо фойдаланамиз. Имом Бухорий хазратларига хурматимиз баланд, Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюуриб жуда бахтиёр бўлдик. Келгусида Малайзиялик  мусулмонларни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришини таъминлаймиз.     Hj.Harun KC Ahmmu

Меҳмонлар билан мулоқот

Dato' Nor' Aini binti Abd. Hamid

Feng Jing