imombuxoriy.uz

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси мустақиллик йилларида яратилган иншоотининг энг асосий биноси уста Мирумар Асатов томонидан яратилган мараббаъ шаклидаги (яъни, тўртбурчак шаклдаги усти гумбазсимон) қурилган, ўлчамлари 9,0х9,0 метр бўлган тўғри тўртбурчакдан иборат мақбара. Умумий баландлиги гумбаз билан биргаликда 17,6 метрни ташкил қилади. 

Мақбара ташқи қисми асосан Эрон Ислом Республикасининг Исфоҳон шаҳридан келтирилган “Оникс” қимматбаҳо тоши билан безатилган. “Оникс” – бу ўзидан ёруғлик нурини ўтказувчи ва қуёш нурида жилоланиб турли рангларни ҳосил қилувчи ноёб, қимматбаҳо тоғ жинси ҳисобланади. Мақбара ташқи қисми турли миллий услубдаги кошинлар ва юқори гумбази чинни кошинлар билан безатилган. Ушбу кошинларда мақбаранинг барча томонида Қуръон оятлари, жумладан, унинг юқори қисмида “Мулк” сураси тўлиқ ёзилган. Мақбаранинг жанубий томонида “Юсуф” сураси 101-ояти ҳамда “Ғофир” сурасининг 57-60 оятлари кошинларда миллий услубда ёзилган. Унинг ғарбида “Бақара” сурасининг сўнги 285-286 оятлари битилган. Мақбаранинг шимол томонга қараган девор қисмида “Оли-Имрон” сурасининг 1,2,3,4,5,6,7-оятлари билан безатилган. Шарқий деворлар эса, “Оли-Имрон” сурасининг 189,190,191,192,193,194-оятлари нақшинкор қилиб ёзилган. Мақбара пастки қисми ҳам худди унинг устунсимон деворлар каби қимматбаҳо тоғ жинси ҳисобланган тош билан яъни, қора гранит “Габра” тоши билан безатилган. Ушбу қора гранит тоши Украина давлатидан келтирилган.

Мақбара биносининг ички қисми деворлари ва унинг гумбази асосан миллий услубда безатилган бўлиб “Оят ал-курси” яъни, Бақара сурасининг 255-ояти тўлалигича олтин суви (тилла суви) билан ёзилган. 

Мақбаранинг ўрта қисмида яъни, унинг марказида Имом Бухорий қабрига рамзий қабр тоши ўрнатилган. Ушбу рамзий қабр тоши ҳам “Оникс” дан иборат бўлиб унга қуйидаги битиклар битилган:

Мақбаранинг асосий қисми яъни, Имом Бухорийнинг ҳақиқий қабри мақбаранинг ертўла қисмида бўлиб, унга пастга қараб элтувчи зинапоя орқали кирилади. Ертўлага кириш эшиги бўлиб, у ёғоч эшикдан ташкил топган бўдиб унга ёғоч ўймакорлиги билан ишлов берилган ҳамда араб имлосида қуйидаги сўзлар ёзилган:

Мақбара ертўласи 4х4 метрдан иборат бўлиб унинг марказида Имом Бухорийнинг қабри ва қабр тошидан иборат. Қабр тоши Ғазғон мармаридан (Навоий вилояти Нурота туманидаги кон) иборат бўлиб унда Имом Бухорий ҳаётига бағишланган матн билан битилган.

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар