imombuxoriy.uz

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар

          Покистон Ислом Республикаси фуқаролари Муҳаммад Умар Тариқ ва Шаҳзад Али Ҳанлар 2018 йил 30 март куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Муҳаммад Умар Тариқ ўз фикрларини қуйидагича таъкидлади: “Имом Бухорийнинг хадисларини бутун дунё тан олган. Мен Имом Бухорий бобомиз қўним топган табаррук масканни зиёрат қилишни бир неча йиллардан буён орзу қилиб юрардим. Ман бугун мана шу улуғ орзуимга етишганимдан бағоят хурсандман. Ўзбекистонга келиб биринчи ўринда Имом Бухорий зиёраттоҳига ташриф буюрдим. Кейин бошқа зиёратгоҳларга бораман. Мен бир кун давомида дам олмаган бўлсам ҳам шу ерга келиб, Имом Бухорий бобомиз кўним топган бу улуғ масканни зиёрат қилиб, бу ердаги чиройли манзарадан бахраманд бўлиб, барча чарчоқларимни унутдим. Бу ерда зиёратчиларни гавжумлигини ва уларни бахтиёр эканликларини кўриб Ўзбекистон тинч ва осойишта мамалакат эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Мен ўз юртимга борганимдан сўнг юртдошларимни ҳам Ўзбекистонга ташриф буюришларини тарғиб қиламан. Имом Бухорий зиёратгоҳида бизга кўрсатилган эътибор учун беҳад хурсандман ва ташаккур билдириб қоламан.    

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар