imombuxoriy.uz

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари

1205.2017

           БМТ Инсон  ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

    Жорий йилнинг 11 май куни юртимизга расмий ташриф билан бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайид Рад ал-Ҳусайн бошчилигидаги делегация самарқандга ташриф буюрди.

    Олий мартабали  меҳмон вилоятга қилган ташрифи давомида дастлаб, буюк муҳаддис олим “Имом Бухорий” ҳазратларининг қабрини зиёрат қилди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, Имом Бухорий масжиди имомхотиби Зайниддин Эшонқулов кутиб олди. Меҳмонга Муҳаммад ибин Исмоил Бухорийнинг ҳаёти ва мажмуанинг қисқача тарихи тўғрисида маълумот берилди.

   Олий комиссар ҳадис илмининг султони, Бухорий ҳазратларининг қабрини зиёрат этиб, у кишига бўлган юксак эҳтиромини билдирди. Бобокалонимизнинг  қабирлари ёнида  имом хатиб томонидан Қуръон тиловати ўқилиб, дуолар қилинди. Мажмуа тарихи билан танишиб, дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги эътибордан беҳад шодланган Зайд Раад ал-Ҳусайн жумладан шундай деди:

  “Мен шундай табаррук заминга келганим ҳамда Имом Бухорийнинг қабрини зиёрат қилганимдан бахтиёрман. Бу ташриф мен учун шарафдир”.

    Зиёрат якунида юқори мартабали меҳмон мажмуанинг ташриф китобига ўзининг эзгу тилакларин ёзиб қолдирди.

                                                                                                   Зайниддин Эшонқулов

                                                                           Ўзбекистон мусулмонлари идораси

                                                                                           Самарқанд вилояти вакили

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар