imombuxoriy.uz

Имом Бухорий жоме масжидида мавлид ўқилди.

2912.2016

  Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиул аввал ойи муносабати билан 2016 йил 16 декабр жума куни Имом Бухорий жоме масжидида жума намозидан аввал мавлид ўқилди.

 Бу муборак маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги бош Имом хатиби бошчилигидаги бир гуруҳ мехмонлар ташриф буюрдилар. Масжид Имом хатиби, ноиблари Имом Барзанжийнинг “Мавлид”ини ўқишганидан сўнг вилоят вакиллиги бош Имом хатиби юртимиз фаровонлиги, тинчлиги бардавом бўлишини сўраб дуо қилдилар. 

 Мавлид маросими тугагач маҳаллий аҳоли томонидан масжидга олиб келинган нози-неъматлар, турли ширинликлар намозхонларга улашилди. 

      

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар