imombuxoriy.uz

Қирғизистон Республикаси делегацияси ташриф буюрди.

2912.2016

  2016 йил 24 декабр куни Қирғизистон Республикаси уламолари кенгаши раиси Абдушукур ҳожи Норматов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Мажмуада дастлаб Бухорий ҳазратлари қабри ҳамда мажмуа бўйлаб зиёрат амалга оширилди. Меҳмон мажмуа тарихи билан танишиб, унинг мустақилликдан олдинги ва кейинги ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни диққат билан тинглади. Айниқса, сўнги йилларда олиб борилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари борасида фикр билдириб, ўзининг таҳсинини, мутасаддиларга нисбатан чуқур миннатдорчилигини изҳор этди. Сўнгра аср намозини адо этиш мақсадида Имом Бухорий жоме масжидига кирилди. Масжид имом хатиби Зайниддин Эшонқулов намоздан олдин жамоатга меҳмонларни таништирди ва тинчликни қадрлаш, уни авайлаб-асраш, турли ёт ғоялар, салбий таъсирлардан ҳимояланиш, айниқса ёш авлодни бундай кучлардан йироқда тутиш ҳақида маъруза қилди. Маъруза сўнгида муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ваъзни ниҳоялаб дуо қилиб бердилар.

  Шунингдек, ташриф асносида ҳар икки давлат диний раҳнамолари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Томонлар бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, ҳамкорлик ишлари истиқболли бўлиши ҳамда давлатларимиз қўшничилиги мустаҳкам давом этишини тилаб қолдилар. Учрашув сўнгида меҳмонга Регистон мажмауси акс эттирилган ғилофли сувенир (лаган) совға тариқасида инъом этилди.

 

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар