imombuxoriy.uz

“Сўнгги пушаймон ўзингга душман” ёки миссионерларнинг кирдикорлари

2103.2016

“Сўнгги пушаймон ўзингга душман” ёки миссионерларнинг  кирдикорлари

  Аллаярова Марҳабо. СамДУ доценти.

Бугунги дунё бўйлаб кечаётган глобаллашув жараёнида  инсон онги ва қалби учун кураш бораётганлиги яққол намоён бўлмоқда. Ушбу жараённинг ижобий ва салбий омиллари мавжуд бўлиб, салбий омиллар натижаси  сифатида инсон қалбини эгаллашга қаратилган диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизм харакатларини  айтиш мумкин. Чунки ушбу харакатлар  мустақиллигимиз, ўзлигимизга таҳдид солувчи мафкуравий таъсир ўтказиш қуроли вазифасини ўташлиги билан мамлакатимиз тараққиётига хавф солувчи омиллардир.

Охирги пайтларда  минтақамизда миссионерлик ва прозелитизм харакатлари жиддий муаммо бўлиб келаётган фаолиятлардан бири бўлиб  у ОАВларда ҳам тез-тез акс эттирилиб келинмоқда[1]. Мазкур фаолият қонуний тақиқланган бўлса-да, шунга қарамасдан унинг моҳиятини тушунмаётган айрим кишилар ушбу ҳаракатларга аралашиб  турли оқимларга кириб кетмоқдалар.

Миссионерлик ва прозелитизм тарихан христиан дини негизида юзага келган ҳаракат бўлиб, бугунги кунда бошқа динларда ҳам, хусусан буддизм жаҳон динида ҳам ривожланиб келаётганлигини кузатиш мумкин. Миссионерлик фаолияти вакиллари миссионер деб аталиб, “Жаҳон китоби” энциклопедиясида  “Миссионер – бирон диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, Кирилл ва Мефодийнинг катта энциклопедиясида «Миссионерлик – бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати»2 деган таърифлар берилган.

Умуман «миссионерлик» – бу бир динга эътиқод қилувчи халқлар, элатлар, миллатлар орасида бошқа бир динни ҳар хил ижтимоий восита ва омиллар орқали тарғиб қилиш ва сингдиришга қаратилган хавфли сиёсий фаолиятдир. Чунки унинг бугунгача бўлган даврдаги яширин фаолияти бир қанча хавфли ижтимоий, сиёсий муаммоларга омил бўлиб, беқарорликни келтириб чиқарувчи мафкуравий табиатга эга бўлган харакатдир. Бугунги кунда миссионерликни христианлик динининг протестантлик оқимида вужудга келган айрим секта, диний ташкилотлар ғояларини “Иегово шоҳидлари”, “Евангел христиан баптистлари”, “Исо Масиҳ” прозелитик гуруҳлари, Буддизмда “Кришнани англаш” диний ташкилоти харакатида кенг тарғиб этилиши фаолиятида кўриш мумкин.

«Прозелитизм» тушунчаси ҳам миссионерлик билан бевосита боғлиқ бўлиб, прозелит – юнонча («келгинди»)3 янги мазҳабни қабул қилган киши, прозелитизм – бир эътиқоддаги кишини бошқа эътиқодга ўтказишга уриниш4 маъносини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, «- бу бирор бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга тўғридан тўғри мажбур қилишдир»5, яъни инсонлар онги ва қалбига руҳийтаъсир этиш орқали ўз мақсадларига эришишга қаратилган ҳаракатдир.

Маълумки, давлатимизда дунёвий давлат сифатида барча фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағркенглик ва ўзаро ҳамжиҳат бўлиб яшаши, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган(1998йил 15 май). Унда динлар хилма-хиллиги, миллий қадриятлари  уларнинг маънавий ҳаётининг ажралмас қисми эканлиги ҳисобга олинган, чунки мамлакатимизда 130дан ортиқ турли милат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда.

Лекин шунга қарамасдан мамлакатимизда фуқароларнинг  виждон эркинлиги қонуний таъминланса-да(“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун 1998йил, 23та моддадан иборат),  миссионерлик ва прозелитик ҳаракатлари ўзларининг қонунга зид ҳатти –ҳарактлари билан кишиларнинг турли услуб ва воситаларда ўз диний ақидаларини сингдиришга, ўзгартиришга интилмоқдалар.

Шуни айтиш лозимки, уларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари бошида узоқ вақтни мўлжаллаган, муайян мақсадни кўзлаётган геосиёсий кучлар ва дунёга гегемонлик қилишга интилаётган ҳаракатлар ётганлигини ҳалқимиз англаб олиши  зарур. Бу борада вилоятимизда жойларда  аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши ва диний вазиятни соғломлаштиришга қаратилган  турли маънавий-маърифий ишлар олиб  борилса-да, лекин  айрим фуқаролар ушбу оқим ва ҳаракатлар таъсирига ҳанузгача тушиб қолмоқдалар.

Бундай (миссионерлик ва прозелитизм) оқим ва ҳаракатларга билим савияси пастлиги, моддий манфаатга ўч, маънавий қашшоқ ва дунёқараши тор, ўзлигини англамаган кишилар улар домига тушиб қоладилар. Ва бу ҳатти-ҳарактлари қандай оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб етмайдилар.

Хусусан, Самарқанд вилоятида бундай секталар фаолиятига қўшилиб қолганлар қаторида Ф..Наргиза, Ж.Назокат(исм шарифлари ўзгартирилган) исмли аёллар Христиан дини негизидаги “Иегово шоҳидлари” сектасига аъзо бўлиб ўзгаларни ҳам шу секталарга чорлашга  ҳаракат қилганлар ва  Самарқанд  вилояти ИИБ ишлар томонидан  ашёвий далиллар билан қўлга олинганлар.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд  шаҳар суди қарорига мувофиқ ҳуқуқбузар  Ф.Наргизани(исм-шарифи ўзгартирилган)   Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1842-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан  ушбу модда билан энг кам иш ҳаққининг 20(йигирма) баравари, яъни 1.258.400 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди. Маъмурий иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган  материаллар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги идорасига сақлаш учун топширилди.

Шунингдек ҳуқуқбузар Ж.Назокат(исм-шарифи ўзгартирилган) Самарқанд жиноят суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1842-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1842-моддасига кўра энг кам иш ҳаққининг 50(эллик) баравари, яъни 3.979.500 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.

Ундан ташқари  миссионерликнинг Буддизм дини негизидаги “Кришнани англаш” сектаси диний фаолияти билан шуғулланиб, мазкур уюшмасининг Самарқанд шаҳридаги яширин фаолият  юритишни таъминлаб келган К.  Сафар ва Х.Нодир исмли(исм-шарифи ўзгартирилган) кимсалар ҳам 2013 йил 27 январ куни  Самарқанд вилоят ИИБ ЖК ва терроризмга қарши кураш бўлинмаси  ва Самарқанд шаҳар ИИБ 3-сон ИИб ЖК ва УЖККБ тезкор ходимлари  томонидан  ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  Хусусан,   Самарқанд шаҳар суди томонидан ҳуқуқбузар К.Сафарга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1842-моддаси ва 240-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан  ушбу модда билан энг кам иш ҳаққининг 20(йигирма) баравари, яъни 1.591.800 сўм миқдорда жарима жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  240-моддаси 1-қисмига асосан энг кам иш ҳаққининг 60(олтмиш) баравари, яъни 4.775.400 сўм миқдорда жарима жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан  К.Сафарга нисбатан  узил –кесил энг кам иш ҳаққининг 60(олтмиш) баравари, яъни 4.775.400 сўм миқдорда жарима жазолари  тайинланди. Улар томонидан қўлланилган турли материллар ва воситалар ноқонуний деб топилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитасининг Самарқанд вилояти бўлимига топширилди.

 Хулоса қилиб айтганда,  “Сўнгги пушаймон ўзингга душман” деганларидек, ўзларининг қилган ҳатти-харакатларига пушаймон бўлган ушбу ўзлигини англамаган шахслар нафақат ўзига, балки оиласига, миллатига иснод келтириш билан бирга, халқи, ватани тинчлиги, барқарор тараққиётига хавф солишда гумроҳлик қилишди деб айтиш мумкин. 

   



[1]“Зарфашон” газетаси 2013 й 14 март

2infoislom/uz.

3ЖўраевУ.Т. СаиджоновЙ.С. Дунёдинларитарихи. Тошкент: Шарқ, 1998. – 73 б.

4 Словарь иностранных слов. М.: Русский язык, 1989, - 411 с.

5Маънавийтаҳдидлар: миссионерликва прозелитизм (моҳияти, келибчиқиши, шакллари, муаммолари). – Тошкент, Мовороуннаҳр, 2011. 36 бет.

 

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар