imombuxoriy.uz

Янгиликлар

0703.2016

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРИ

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ПСИХОЛОГИК ҚАРАШЛАРИ         Ибн Синонинг катта замондоши ўз даврининг буюк қомусий олими Абу Райҳон Берунийдир (973-1048). У қадимги маданият марказларидан бўлмиш Хоразмда туғилиб тарбия топган. Феодал уруши туфайли Ўрта Осиё ва Эроннинг қатор шаҳарларида қочиб юришга мажбур бўлган, сўнг Урганчда яшаган, Ғазнада узоқ йил хизмат қилган. Ҳиндистонда бўлган.     Беруний 150 га яқин турли соҳаларда – тиббиёт, математика, астрономия, география, геодезия, метерология, этнография, тарих, фалсафа, филологияга оид катта асарлар ва рисолалар муаллифидир. Шунингдек, олим томонидан қатор ҳикоялар, шеърлар ҳам ёзилганлиги маълум. У  ўрта асрда биринчи бўлиб глобус яратди. Беруний илмий фаолиятининг қомусийлиги, ранг-баранглиги кишини ҳайратга солади. У араб, форс, туркий тилларини яхши билган, унинг тадқиқотлари ҳозирда ҳам фан учун муҳим манба сифатида ўз қимматини сақлаб келади. Берунийнинг «Ҳиндистон», «Геодезия», «Фармокология», «Минерология», «Масъуд қонуни», «Ўтмиш авлодлар хотиралари» каби катта ҳажмдаги асарлари ўзбек, рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Унинг гуманитар билимлар, араб тили ва шеърияти, турли халқлар этнографияси, тарихи, урф-одатлари, календари, ахлоқ ва ахлоқшунослик, фалсафанинг айрим масалалари ҳақида рисолалари, мулоҳазалари ўз даври маънавий маданиятини ўрганишда беқиёс манбадир. «Ҳиндистон» китобининг дастлабки ўн икки боби (1-12-боблар) ҳиндларнинг тангри, дунё ва охират тўғрисидаги тушунчаларига бағишланган. Бу бобларда ҳиндларнинг ақлий ва ҳиссий нарсалар, жон ва унинг моддага алоқаси, руҳлар, маҳшар ва жаннат тўғрисидаги тасаввурлари тўғрисида сўз юритилади. Берунийнинг «Минерология» китобида шахс фазилатлари ва шахсий муносабатлар борасида оригинал фикрлар бор. Кишининг чеҳраси ҳали у онасининг қорнида экан пайтида шаклланади. Шунинг учун уни ўзгартириб бўлмайди. Лекин одам ахлоқий қиёфаси ва турмуш тарзини ўзгартирмоққа қодир. Агар киши ўз ҳирсларидан устун тура олса, ўзидаги бор нуқсонларни йўқ қилиб, уларни яхши сифатларга айлантира олади. Беруний оилавий муносабатлар ҳақида: «Рашкдан сақлангил. У талоқнинг калитидир. Эрингга тез-тез танбеҳ қилишни сенга таъқиқлайман. Чунки танбеҳ нафрат уйғотади. Ўзингни безаб юргин» ва ҳ.к. Абу Райҳон Беруний асарларида қуйидаги психологик қарашлар ҳам аҳамиятга эга: «Бу дунёга келган ҳар бир кишининг у дунёга кўчмоғи зарурийдир. Ва лекин ақл ҳукм қиладики, у масалани билмаган ҳолда жон таслим қилмоғимдан кўра, билиб олишим яхшироқдир.» «Донишманд ва олимлар хулқларидан ўрнак олиш яхши хулқни тиргизади, ёмонини йўқ қилади.» «Одамлар ўрганган, одатланган ва кўпчиликка маъқул бўлган нарсага кўр-кўрона қаршилик кўрсатма.» «Кичик нарсага эътиборсиз қарама, унинг фойдали ўрни бор, катта ишнинг керакли жойи бор.» «Хато содир бўлмаслиги учун донишмандлар қайта-қайта кузатишни ва халал этиш имкониятидан сақланишни тавсия қиладилар.» «Яхши хулқ яхшилик аломатидир.» «Биринчи галдаёқ ютуққа эга бўлган кишини таҳқир қилиб ўтирма.» «Асоси бўлмаган фандан воз кечса ҳам бўлади.» «Шубҳани аниқ ва номаълумни маълумга қўшиш биз юрган йўлга лойиқ эмас.» «Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди.» «Ҳар бир илм ва санъатнинг бориб тақаладиган бошланиш жойи бор. Шу бошланиш жойига яқинлашган сари, то ўзига бориб етгунча соддалашиб боради.» «Билим – қайтариш ва такрорлаш мевасидир. Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади.» Берунийнинг фикрича, доимо бир хил нарсага қарай бериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Бу куннинг тадбири сабабли эртанинг тадбирига эҳтиёжи қолмаган киши ақллидир. Оммага нисбатан подшоҳда фақир бўлиб қолиш хафви камроқ, ҳалокатга яқинлашиш хатари кўпроқ бўлади; албатта, у кам нарса (яъни фақирликдан қўрқиш) кўпаймайди ва у кўп нарса (ҳалокатга яқинлашиш хатари) йўқ бўлмайди. Етилган экин орасига от билан кириб қолган киши эсини йиғиб олгач, бу феълининг ёмонлигини сезиб, экинга зарар келтирмасдан чиқишни хоҳласа, отини орқага қайтармасдан ва кирган йўлидан қайтиб чиқмасдан бошқа чораси йўқ; кирганда қанча экинлар вайрон бўлса, чиққанда ундан кўра кўпроқ вайрон бўлади. Бундан бошқа унинг чораси ҳам йўқ. Сезувчи ва зарарсиз нарсаларга алам етказишдан лаззат олувчи ҳар бир кишидан қўрқиш керак. Ҳар бир инсоннинг қадр-қиймати ўз ишини қойил қилиб бажаришида. Фахрланиш ҳақиқатда яхши хулқлар ва олий феълларда олдин кетиш, илму ҳикматни эгаллаш ва имконият борича мавжуд нопокликлардан тозаланишдир. Кимда шундай сифатлар топилса, ҳукм унинг фойдасига ва кимда булар етишмаса, ҳукм унинг зарарига бўлади, деб айтади олим. Киши ўз меҳнат ва машаққат чекишлари жараёнида, гарчи у инсонларнинг энг ақллиси ва энг зийраги бўлса ҳам, ҳамиша шоду хурсандчиликни орзу қилиб, севинч келтирадиган нарсаларга мойил бўлади ва ёлғон кўринадиган нарсалардан тортинади; шу билан телбаланиб, яхши тушлар кўрса хурсанд бўлади, ҳатто фол ва мунажжимлар гапига ишонади. Кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткаш қиладиган ёмон хулқдан, ҳақиқатни кўришга имкон бермайдиган омиллардан ўзни тозалаш, уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодлари бир-бирига солиштириш билан билинади. Инсон ҳаётидаги зарурат, эҳтиёжлар уларнинг илмларга бўлган талабларини келтириб чиқаради. Шу эҳтиёжларга кўра илмлар ҳар хил тармоқларга бўлинади. Илмларнинг фойдаси очкўзлик билан олтин-кумуш тўплаш учун бўлмай, балки у орқали инсон учун зарур нарсаларга эга бўлишдир. Кишилар бир-бирлари билан мулоқот қиладилар, баҳс ва музокарага киришадилар. Ана шу пайтда нутқ «тарозилари» даркор бўлади. Шу тарози – мантиқдир. Беруний «Ўтмиш ёдгорликлари» китобида қадимий шарқ халқлари – араблар, сурияликлар, яҳудийлар, эронийлар, суғдлар, хоразмликлар ва шу замонда яшаган бошқа халқларнинг турмушига оид маълумотларни ҳақиқат ва соғлом фикр нуқтаи назаридан таҳлил қилади. Бу асар этнопсихология фани тадқиқотчилари учун манба вазифасини бажара олади. Беруний учун Инсондан шарафлироқ ва қимматлироқ зот йўқ. Беруний бор илмий фаолиятини инсоният тараққиётига бағишлади. Унинг психология фанига доир хизматлари қуйидагилардан иборат: 1.     Берунийнинг шахс психогигиенасига тегишли фикрлари ушбу соҳадаги илмий-амалий ишларда фойдаланилади. 2.     Беруний яратган асарлардан этнопсихология фанига доир маълумотларни олиш мумкин. 3.     Абу Райҳон Беруний шахс руҳий ҳолатлари, шахс хусусиятлари, мантиқли сўзнинг мулоқот жараёнидаги аҳамияти, мусиқанинг инсон руҳига таъсирини биринчилардан бўлиб илмий асарларида ёритди. Абу Райҳон Берунийнинг психологияга доир фикрларини тадқиқ этишни давом эттириш психология фани учун янги маълумотларнинг қўлга киритилишига сабаб бўлади. СамДУ, доц. Салахутдинова М.И.
0503.2016

Мажмуа сўнги янгиликлари №2

   Жиззах вилояти хокимлигининг ташаббуси билан 2016 йил соғлом она ва соғлом бола йили Давлат дастурини амалга ошириш борасида ҳамда  8-март хотин қизлар байрами муносабати билан вилоятнинг барча туманларидан 40 нафар илғор пиллакор ва мехнат фахрийлари Имом Бухорий мажмуасига ташриф қилди.        Зиёратчиларга Жиззах вилояти хокимлиги ходими  Инобот Усмонова рахбарлик қилди.
0103.2016

ИМОМ БУХОРИЙ УЛАМОЛАР НАЗДИДА

  ИМОМ БУХОРИЙ УЛАМОЛАР НАЗДИДА          Бу сатрларни ёзишдан мақсад, Имом Бухорий хазратларининг таржимаи ҳолларини кенгайтириб, унга зеб беришга уриниш эмас.        Бу зот ҳақларида бундан олдин ҳам узундан узоқ мусаннифотлар битилган. Ул киши ҳақларида  маълумот беришимиздан мақсад, Имом Бухорийнинг ҳадис имомлари ва ҳуффозлари орасидаги эътиборга  молик бўлган жиҳатларини кўрсатиб беришдир.        Бу зот, мусулмонлар имоми, муҳаддислар шайхи, ҳадис илмида “Амирул мўминийн”— Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбадир.        Имом Бухорийнинг оталари Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим пархезкор уламолардан эдилар. У киши Молик ибн Анасдан (ҳадис) эшитган ва  Ибн Муборак билан қўл бериб кўришгандилар. Аҳмад ибн Ҳафс,  Имом Бухорийнинг оталари ҳақида шундай дейди: “Унинг хузурига ўлими олдидан кирдим, шунда у: “Барча мол-мулким ичида бир дирҳам шубхалиси борлигини билмайман” – деди. Ўша вақтда мен ўзимни ҳақир санадим”[1]. (1/9)        Имом Бухорий 194 ҳижрий 13 шаввол ойи жума куни Бухорода таваллуд топдилар. Оталари ёшлигида вафот этиб, оналарининг қарамоғида етимликда ўсиб улғаядилар. Ул киши озғин,  ўрта бўйлик эдилар. Гўдаклик чоғларидаёқ кўзларидан ажраб қоладилар.Оналари, Аллоҳ таолога ўғлини кўзи яна қайтадан кўришлигини сўраб кўп дуолар қилади. Бир куни оналари тушларида Иброҳим а.с.ни кўрадилар ва  Иброҳим а.с. унга қараб: “Эй, сен! Кўп дуо қилганинг ёки кўп йиғлаганинг учун Аллоҳ таоло, ўғлингни кўзини ўзига қайтарди” – дейдилар. Шу воқеадан сўнг Имом Бухорийнинг кўзлари яна кўра бошлайди.        Имом Бухорий ёшлик чоғлариданоқ ҳадис илмига муҳаббат қўядилар ва илк ҳадис илмига қизиқишлари ҳақида у кишининг ўзлари шундай ҳикоя қиладилар: “Мактабдалигимдаёқ ўн ёки ундан кичикроқ ёшимдан  ҳадис ёдлашга илҳомландим.  Сўнг ўн ёшдан кейин мактабдан чиқиб Дохилий ва ундан бошқалар билан турли фикрда бўлдим. Ёшим ўн олтига етгач Ибн Муборак, Вакеънинг китобларини ёд олдим ва райъ аҳлининг сўзларини фахмладим. Сўнг онам ва акам Аҳмад билан бирга ҳаж қилиш учун Маккага йўл олдим.        Ҳаж қилгач акам ватанга қайтди ва мен ҳадис талабида у ерда қолдим. Ёшим ўн саккизга етганида саҳоба ва тобеиниларнинг фазилатлари ва сўзлари ҳақидаги “Тарих” китобимни тасниф этдим.        Бу “Тарих” китобимни Расулуллоҳ с.а.в.нинг қабрлари ёнида ойдин кечаларда ёзардим. Менда “Тарих” китобида келтирилган исмлар учун қиссалар мавжуд бўлсада, китоб узайиб кетмаслиги учун уни қисқа қилдим.        Имом Бухорий ҳадис талабида кўплаб шаҳарларда бир неча бор бўладилар, жумладан: Балҳ, Нийсобур, Рай, Боғдод, Басра, Куфа, Макка, Мадина, Миср, Шом ва бошқалар.       Имом Бухорий Балхга борганлари ҳақида шундай дейдилар:  “Балхга кирганимда, у ерликлар мендан ҳар бир ҳадис ёзиб олган кишимдан ҳадис ривоят қилишимни сўрашди. Мен уларга ўзим ёзиб олган кишиларимдан мингта ҳадисни айтиб бердим”.        Вафотларидан бир ой олдин: “Мен бир минг саксон кишидан ҳадис ёзиб олганман. Уларнинг барчаси ҳадис аҳллари ва “Имон—сўз ва амалдан иборат. У зиёда бўлади ва камаяди” дегувчи кишилар эди” – дедилар.[2] (2/2)       Имом Бухорий ҳақларида ўз замондошлари ва ундан кейин яшаб ўтган инсонлар ҳам кўплаб мақтов сўзларни айтиб ўтишган.  Биз улардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз: Имом Бухорий: “Кимники ҳузурига бормай, мени ундан олган фойдамдан кўра, уни мендан олган фойдаси кўпроқ бўларди” —дедилар. Имом Бухорий:  “Мен юз минг саҳиҳ ва икки минг ғайри саҳиҳ ҳадисни ёд олдим” —дедилар. Имом Бухорий: “Мен Аллоҳдан бирор-бир кимсани ғийбат қилмасдан йўлиқишимни умид қиламан” —дедилар.[3] (2/2)        Имом Бухорий Басрага кирганида Муҳаммад ибн Башшод шундай деган эди: “Бугун, фақиҳларнинг саййиди келди. Дунёда хуффозлар  тўртта улар: Райда Абу Зуръа, Нийсобурда  Муслим ибн Ҳажжож, Самарқандда Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ад Доримий ва Бухорода Исмоил Бухорийдир”.        Қутайба ибн Саид: “Мен фуқоҳолар, зохидлар ва обидлар билан ўтирдим. Эсимни таниганимдан бери Муҳаммад  ибн  Исмоилдек кишини кўрмадим. У, ўз замонида сахобалар ичра Умар каби эди. Агар Муҳаммад ибн Исмоил саҳобалар орасида бўлганида, албатта нишона (оят) бўлар эди” —дедилар.[4] (2/2)        Имомлар имоми Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма: “Само гумбази остида ҳадис илмини билишликда Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра билимдонроқ киши йўқдир”—дедилар.[5] (3/485)        Ражоъ ибн Ражоъ: “Муҳаммад ибн Исмоилнинг уламолар орасидаги фазилати, эркакларнинг аёллар ичидаги фазилатига ўхшайди. У, Аллоҳ таолонинг ер юзидаги оятидир” —дедилар.[6] (3/483)        Абу Саҳл: “Ўттиздан зиёд Миср уламоларининг шундай деганларини эшитганман, улар: “Бу дунёдаги ҳожатимиз Муҳаммад ибн Исмоилнинг юзига бир бора боқишликдир”—дер эдилар.[7] (3/485)        Солиҳ ибн Муҳаммад: “Мен ҳануз, Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра фаҳмлироқ Хуросонликни кўрганим йўқ” —дедилар.[8] (3/485)       Аҳмад ибн Ҳанбал: “Бизга Хуросондан Муҳаммад ибн Исмоилдек киши келмаган” —дедилар.[9] (3/482)       Абу Амр Хофаф, Бухорийдан ривоят қилганида: “Бизга,  тақводор, покиза, унга ўхшаши бўлмаган олим Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис айтди”  дер ва яна: “У ҳадисни Аҳмаддан ҳам, Исҳоқдан ҳам, улардан бошқалардан ҳам йигирма баробар зиёдроқ билувчидир. Агар кимда ким у ҳақида бирор (ёмон) сўз айтса, мендан ўша (ёмон сўзни) айтган кимсага минг лаънат бўлсин” дерди. Ва яна: “Агар у шу эшикдан кирса, мени шу захотиёқ қўрқув босади”—деб айтарди. Абдуллоҳ ибн Ҳаммод: “Мен, Муҳаммад ибн Исмоил жасадидаги бир тук бўлишни орзу қиламан”—дерди.[10] (3/485) Салим ибн Мужоҳид: “Мен олтмиш йилдан бери Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра фақиҳроқ ва парҳезкорроқ кишини кўрмадим” —дедилар.[11] (3/458) Муса ибн Ҳорун ал Ҳаммал ал Ҳофиз ал Бағдодий: “Менимча, аҳли Ислом жам бўлиб, (илмда) Муҳаммад ибн Исмоил етишган охирги (манзилга)  етишмоқчи бўлсалар, унга қодир бўлмайдилар” —дедилар.[12] (3/485) Ҳоким Абу Аҳмад: “Кунялар” китобида Имом Бухорий ҳақида мақтов сўзлар айтилса, улар тугамаслигини эътироф этиб шундай дейдилар: “У, соҳилсиз денгиздир”.[13] (3/458) Ҳофиз Абу Аббос Аҳмад Ибн Муҳаммад ибн Саъд ибн Уқда: “Агар бир киши ўттиз минг ҳадисни ёзса ҳам, Муҳаммад ибн Исмоилнинг “Тарих”ларидан беҳожат бўлмайди” —дедилар.[14] (3/485)       Муслим ибн Ҳажжож Имом Бухорийга қараб: “Дунёда сизга ўхшаши йўқ” – деб у кишининг икки кўзи ўртасидан ўпди ва: “рухсат беринг оёқларингизни ўпай, эй, устозларнинг устози! Муҳаддисларнинг саййиди ва касал ҳадисларнинг табиби!” —дедилар.      Яҳё ибн Жаъфар ал Байкандий: “Агар ўз умрим ҳисобидан Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрини зиёда қилишга қодир бўлганимда эди, албатта шундай қилган бўлардим. Чунки менинг ўлимим бир кишининг ўлимидир. Аммо Муҳаммад ибн Исмоилнинг вафоти эса илмнинг кетишидир”—дедилар.[15] (3/455) Ҳадисларни эшитиш ва уларни ривоят қилишдаги сермаҳсул, машаққатли сафарларидан кейин Имом Бухорий нафси ва руҳига ором беришлик мақсадида туғилиб ўсган юрти Бухорога қайтишга қарор қилдилар.              Бухорога етиб келгач, Бухороликлар шаҳардан бир фарсах масофада чодир тикиб, Имом Бухорийни кутиб олишга пешвоз чиқдилар. Деярли шаҳарда хеч ким қолмади. Бухорий етиб келгач у зотнинг устиларидан динор ва дирхамлар (ёмғирдек) сочилди. Бир муддат Бухорода ҳадис айтиб турдилар.       Бухоро Амири Холид ибн Аҳмад  Зуҳалий Бухорийга одам жўнатиб “Менга “Жомеъ ас Саҳиҳ”, “Тарих” ва бошқа китобларингизни олиб келиб, ўқиб беринг” – дейди. Имом Бухорий у ерга боришдан бош тортдилар. Сўнг Холид ибн Аҳмад, Бухорийга яна одам юбориб, бошқаларга қўшмасдан менинг фарзандларимга алоҳида дарс берсангиз” – дейди. Имом Бухорий: “Одамларни бир-бирларидан ажратиб дарс бериш менга тўғри келмайди”–деб яна унамадилар.       Амир Холид ибн Аҳмад, Бухоролик Ҳурайс ибн Абулварқо бошлиқ уламолар ёрдамида “Имом Бухорий бузуқ масхабда” деб фитна қўзғашди ва шаҳардан чиқиб кетишини талаб қилишади. Имом Бухорий  фитна қатнашчилари ҳаққига: “Аллоҳим, улар менга қасд қилган нарсаларини ўзларига, фарзандларига ва аҳли аёлларига кўрсатгин” – деб дуо қилдилар. Бухоро амири Холид бир ой ўтмасдан ишдан олинди ва қамоққа тушди. Қамоқда хор – зор ҳолда вафот этади. Бухорийга фитна қилишда қатнашганларнинг бирортаси қолмасдан, фарзанд ва аҳли аёллари билан биргаликда қилган ишларининг жазосини тортадилар. Аллоҳ Таоло, Имом Бухорий дуо қилганларидек уларнинг барчасига қилмишлари оқибатини кўрсатган эди.      Имом Бухорий Самарқанддан икки фарсах масофада жойлашган Хартанг[16] қишлоғига қариндошлариникига йўл оладилар, ва у ерга жойлашадилар. Абдулқуддус ибн Абдулжаббор Самарқандий Имом Бухорийнинг  кечки намоздан фориғ бўлгач: “Аллоҳим! Ер юзи қанчалик кенг бўлмасин, менга торлик қилди. Мени ўз ҳузурингга чорлагин” – деб дуо қилганларини  эшитдим дейди. Шундан сўнг бир ой ўтмасданоқ Имом Бухорий Хартангда вафот этадилар”.     Ҳасан ибн Ҳусайн Баззаз Бухорий: “Имом Бухорий 256 хижрий шанба кечаси, эртага рамазон ҳайити деганда вафот этдилар. Рамазон ҳайити  куни пешиндан сўнг дафн этиладилар. Имом Бухорий бу дунёда 13 куни кам 62 йил умр кечирадилар”. Аллоҳ таоло Имом Бухорийни ўз раҳматига олган бўлсин! Бизларга ҳам илм ва тақвода Имом Бухорий хазратларига муносиб ворис бўлишликни насиб айласин!   Имом Бухорий Ҳалқаро манбашунослик бўлими бошлиғи Олимхон ЮСУПОВ     Фойдаланилган адабиётлар 1.         Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Одоблар хазийнаси” китоби. Тошкент шаҳри. “Шарқ” нашриёти. 2011 йил. 2.         Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил. 3.         Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”- Байрут. “Дорул Маърифа” нашриёти. 1379ҳ \1958 м.   [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Одоблар хазийнаси” китоби.1-жуз. Тошкент шаҳри. “Шарқ” нашриёти. 2011 йил.Б-9   [2] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б.2 [3] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б.2   [4]Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б.2 [5] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.1. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [6] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.1. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.483. [7] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [8] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [9] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.1. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.482. [10] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [11] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.458. [12] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.1. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [13] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.458. [14] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.1. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.485. [15] Имом Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. Ж.2. -Байрут.  “Дорул Маърифа” нашриёти. –Б.455.   [16] Ҳозирда Пайариқ туманига қарашли Имом Бухорий номларига қўйилган қишлоқ.  
0103.2016

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “ЖОМЕЪ АС САҲИҲ” АСАРЛАРИ ҚУРЪОНИ КАРИМДАН КЕЙИНГИ АСОСИЙ МАНБА

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “ЖОМЕЪ АС САҲИҲ” АСАРЛАРИ ҚУРЪОНИ КАРИМДАН КЕЙИНГИ АСОСИЙ МАНБА        Имом Бухорийнинг “Жомеъ ас Саҳиҳ” асарлари Ислом оламида Аллоҳ таолонинг китобидан сўнг асосий манба экани шубҳасиз. Бу китоб ҳақида сўз очилар экан, беихтиёр ўқувчи зеҳнида саҳиҳ ҳадислар ва машаққатли сафар қийинчиликлари гавдаланади.       Аммо, биз бу мақоламизда машаққатли сафарлар ёки Имом Бухорийнинг қуваи ҳофизалари ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. Балки бу китобни ёзилишига сабаб бўлган омиллар ҳамда “Жомеъ ас Саҳиҳ”га нисбатан билдирилган фикрлар ва бугунлик кунда китобнинг сақланиб қолган нусҳалари ҳақида бақадри имкон маълумот бериб ўтмоқчимиз. Шоятки ўқувчи ўзига керакли маълумотларни мазкур мақоламиздан топса ва Имом Бухорий каби боболаримизнинг асарларига яна бир бора мурожаат қилса, мақсадимиз ҳосил бўлган бўларди.        Иброҳим ибн Маъқал ан Насафийдан ривоят қилинади:  Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий шундай дедилар: “Биз, Исҳоқ ибн Роҳивайҳнинг хузурида эканимизда, у: “Агар сизлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан саҳиҳларини ихчам ҳолда жамласанглар эди”—деди. Шунда қалбимга буни амалга ошириш фикри тушди ва “Жомеъ ас Саҳиҳни” тўплашга киришдим.[1]        Абу Али Ғассоний, Бухорийдан қилган ривоятида шундай дейди: “Мен уни (яъни “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобидаги саҳиҳ ҳадисларни) олти юз минг ҳадис ичидан танлаб олдим”. [2]      Исмоилий эса, Бухорийдан қилган ривоятида шундай дейди: “Мен бу китоб (яъни “Жомеъ ас Саҳиҳ”)га фақат саҳиҳ бўлган ривоятларнигина киритдим. Аммо саҳиҳ ривоятлардан китобга киритмай тарк қилганларим, киритганларимдан кўра кўпроқ бўлди”.[3]      Яна Исмоилий: “Агар Бухорий ўзи билган барча саҳиҳларни бунга (яъни “Жомеъ ас Саҳиҳ”) киритганида, биргина бобнинг ўзида саҳобалардан (шу бобга доир бўлган) кўплаб ривоятлар ва уларнинг ривоят йўналишларидан кўпини жамлаган бўларди. Бас шунда китоб, жуда катта бўлиб кетарди” деди. [1] Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳул Борий” “Дорул Маърифа” нашриёти. Байрут 1379 ҳижрий сана. Муқаддима [2] Ўша манба. Муқаддима [3] Ўша манба. Муқаддима        Бу ҳақида Иброҳим ибн Маъқал ан Насафий, Имом Бухорийдан ривоят қилиб шундай дейди: “Мен Жомеъ китобимга фақат саҳиҳларнингина киритдим. Китоб узайиб кетмаслиги учун (кўплаб) саҳиҳларни ҳам тарк этдим”.[1]        Фирабрий, Муҳаммад  ибн Абу Ҳотам Бухорийдан ривоят қилиб дейди: “Тушимда Муҳаммад ибн Исмоилни кўрдим. У, Наби саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан юриб борарди. Қачонки Наби саллаллоҳу алайҳи васаллам қадамларини кўтарсалар, ўша жойга Бухорий қадамини қўяр эди”.       Фирабрий, Нажм ибн Фузайл ҳам шунга ўхшаш туш кўрганларини ривоят қилиб келтирган.[2]       Таъкидлаб ўтганимиздек бу китоб барча аср уламолари томонидан энг тўғри ва мўътабар манба деб эътироф этилган. Баъзи кишиларнинг “Жомеъ ас Саҳиҳ” ҳақида юзага келган нотўғри тасаввурларининг негизи—ровийларнинг ихтилофлари сабаблидир.[3]       Бу баъзилар ўйлаганидек “Жомеъ ас Саҳиҳ”га нисбатан салбий ёндашувни келтириб чиқармайди.  Балки бу табиий ҳол бўлиб, муҳаддис уламолар ўз мусаннифотларини ёзишда илмий жиҳатига қанчалик диққат билан ёндашганликларини, ўз шайхларидан олган ҳадисларни қайта кўриб чиқиб, хатоларини тўғрилашда бардавом бўлганларини, манбаларга қайта-қайта мурожаат қилишга ўта талабчан бўлганликлари ва уни пухта билганликларини фикр қилиш имконини беради.       Бу каби эътиборни нафақат  “Жомеъ ас Саҳиҳ” ҳақида, балки Имом Моликнинг  “Муватто” китоблари ҳақида ҳам айтишимиз мумкин. Бу китобда ҳам ровийларга қайта-қайта мурожаат қилингани учун ҳадис ривоятлари бир нечта бўлганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари бошқа ҳадис китобларида ҳам ровий ва ривоятларнинг кўплиги, мусулмонлар далилларнинг ишончли ва аниқлигига беҳад эътиборли бўлганликларига  далолат қилади.       Имом Бухорий ўз мусаннифотларига катта эътибор қаратганлар. Бу ҳақида у кишининг ўзлари шундай дейдилар: “Барча китобларимни уч мартадан тасниф қилиб чиқдим”, яъни қайта-қайта кўриб сўнг вароққа  туширганлар. [1] Ўша манба. Муқаддима. [2]Ўша манба. Муқаддима. [3]Ҳадис матнининг ҳар- хил лафзлар билан ривоят қилинишидир.        “Жомеъ ас Саҳиҳ” хусусида  Ҳофиз ибн Ҳажар шундай дейдилар: “Имом Бухорий ундаги ҳадисларни шаҳарлардан тўплаган бўлсаларда, уларни тартибга солиш ва бобларга ажратиб ёзишни Масжид  Ҳаромда бошлаганлар. Ўн олти йил мобайнида уларни қоғозга туширганлар. Аммо бу муддатни тўлиқлигича Маккада ўтказмаганлар”.       Ибн Адийнинг  бир қанча ҳадис шайхларидан қилган ривоятида: “Имом Бухорий “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобларини Набий саллаллоҳу лайҳи васалламнинг қабрлари ва минбарлари ўртасида  ёзганлар. Ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин икки ракаат намоз ўқирдилар”  дейди.          Бу ҳақида Имом Бухорийнинг ўзлари шундай дейдилар: “Саҳиҳ” китобига ғусл қилмасдан ва икки ракаат намоз ўқимасдан  олдин  бирор бир ҳадисни  киритмадим”.[2]          Яна: “Жомеъ ас Саҳиҳ“ни 16 йил давомида тўплаган  600 минг ҳадислардан тасниф қилдим. Уни ўзим билан  Аллоҳ ўртасида ҳужжат қилдим”.[3]         Яна: “Жомеъ ас Саҳиҳ“ китобимни масжидул Ҳаромда тасниф қилдим. Унга, икки ракаат намоз ўқиб Аллоҳ таолодан истихора қилиб, саҳиҳлигига ишонч ҳосил қилмагунимча, бирор бир ҳадисни киритмадим”—дедилар.[4]        Абу Жаъфар ал Уқайлий:  “Бухорий ўзининг  “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобини тасниф қилгач, уни Ибн ал Мадиний, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Муъийн ва бошқаларга кўрсатди. Улар китоб ҳақида яхши фикр билдириб китобдаги тўртта ҳадисдан бошқа, барча ҳадисларнинг саҳиҳлигига гувоҳлик беришди”—деди. Уқайлий: “Сўз, имом Бухорий айтганидек. У саҳиҳдир” —деди.[5]       Имом Бухорий  ҳадисларни ва “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобларини ёзиб олишлари учун илмий мажлис ташкил этган эдилар. Фирабрийнинг айтишича, Имом Бухорийнинг ўзидан тўқсон минг киши ҳадис эшитган. У кишидан охирги ҳадис эшитган одам Бағдодда  Қози Ҳусайн ал Маҳомилий бўлган.[1] [1] Шамсиддин Заҳабий. “Сияр Аълам Нубала” “Муассаса ар Рисала” нашриёти. Байрут. 1993 йил.Б-403 [2] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-11 [3] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-11 [4] Юқорида айтилганидек унинг таснифи Маккаи Мукаррамада бошланиб Мадинаи Мунавварада давом этган. [5] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил. Б-12.          Ибн Рушайд “Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби ҳақида шундай дейди: “Сўнг бу китоб Фирабрийдан мутавотир бўлди. Бас мусулмонлар уни маржон қилиб тақиб олдилар ва унга ижмоъ бўлдилар”.[2]       Муҳаддислар Имом Бухорийнинг “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобларига  бениҳоя эътибор билан  ёндашдилар.  Имом Бухорийнинг шогирди Фирабрий: “Жомеъ ас Саҳиҳ” китобини, Бухорийнинг ўзидан 90 минг киши эшитганини айтиб ўтади.[3]        Уни ёд олиш ва келгуси авлодларга етказишда  ҳам муҳаддислар  томонидан  қўйилган қоидаларга  амал қилиб,  эътиборли бўлишгани, ундаги ривоятлардан ҳам  билинади.     “Ҳозирги кунда “Жомеъ ас саҳиҳ”нинг  қўлёзма нусҳалари сақланиб қолганми ёки йўқми?” деган савол барчамиз учун долзарб савол саналади. Шу масалада манбаларга мурожаат қилиб,  қуйидаги маълумотларга эга бўлдик:      Ғарб ва шарқдаги мусулмонлар “Жомеъ ас Саҳиҳ”нинг нусхаларига эга бўлиб, уларни масжидлар, хос ва умумий кутубхоналарга қўйишга, улардан барча бирдек фойдаланишига талабчан бўлганлар.       Кейинчалик  мусулмон мамлакатлари  душманлар томонидан босиб олингач, у китоб ва қўлёзмалар ўғирлаб кетилган ва талон тарож қилиниб турли давлатлардаги  кутубхоналарга олиб кетилган. Имом Бухорийнинг “Жомеъ ас Саҳиҳ” асарларининг қўлёзма нусхалари энг кўп ёзилган асар сифатида эътироф этилади.      Хозирда “Жомеъ ас Саҳиҳ”нинг тўлиқ бўлаклари ёки баъзи қисмлардан иборат қўлёзма нусхаси дунёнинг 2327 та  кутубхоналарида сақланмоқда, жумладан: Мадинаи Мунавварадаги “Малик Абдулазиз” кутубхонасида ушбу китобнинг  226 та асл нусхаси мавжуд. Уларнинг баъзиси тўлиқ ва баъзиси бўлаклардан иборат ҳолда сақланмоқда.[4]      Биз буюк ватандошимиз Имом Бухорий ва ул зотнинг “Жомеъ ас Саҳиҳ” китоблари ҳақида бақадри имкон маълумот бериб ўтдик. Шоят бу маълумотлар ул зотнинг ҳаётлари ва асарларини янада қизиқиб ўрганишимизга туртки бўлса. Хозирда “Жомеъ ас Саҳиҳ”нинг сақланиб қолган баъзи нусҳаларидан намуналар:                                 [1] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-4. [2] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-11 [3] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-11 [4] Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил.Б-33 -bidi-theme-font:major-bidi; mso-ansi-language:UZ-CYR'>Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил. Б-12. Имом Бухорий Халқаро маркази манбашунослик бўлими бошлиғи Олимхон Юсупов Фойдаланилган адабиётлар 1.     Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Одоблар хазийнаси” китоби. Тошкент шаҳри. “Шарқ” нашриёти. 2011 йил. 2.     Доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим ибн Убайд. “Ривоят ва нусах ал Жомеъ ас Саҳиҳ” китоби. Маккаи Мукаррама шаҳри. 2006 йил. 3.     Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон аз Заҳабий “Тарих ал Ислам ва вафиййот ал Машаҳир вал Аълам” китоби. Байрут шаҳри. “Дорул кутуб ал Арабий” нашриёти. 1987 йил. 4.     Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳул Борий” “Дорул Маърифа” нашриёти. Байрут 1379ҳижрий сана. 5.     Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб ал Бағдодий. “Тарих Бағдод” китоби “Дорул кутуб ал илмия” нашриёти. Байрут-Лубнон. 6.     Шамсиддин Заҳабий. “Сияр Аълам Нубала”  “Муассаса ар Рисала” нашриёти. Байрут. 1993 йил.
0103.2016

MILLATIMIZ RUHI VA MADANIYATIMIZ SARCHASHMASI

21-fevral – Xalqaro ona tili kuni   MILLATIMIZ RUHI VA  MADANIYATIMIZ SARCHASHMASI        Ma’lumki, har bir inson dunyoni o‘z ona tili orqali ko‘radi, eshitadi va idrok etadi. Binobarin, har bir xalq ham o‘z milliy tili vositasida har qanday iqtisodiy, siyosiy va madaniy siljishlar-u mo‘jizalarni yaratadi va insoniyat mulkiga qo‘shadi. Jumladan, shonli tariximizda yaratilgan temuriylar sivilizatsiyasi mahsullari – Alisher Navoiy va Boburning shoh asarlari, Behzodning go‘zal miniatyuralari, Samarqand-u Buxorodagi betakror me’moriy obidalarning zuvalasi avvalo ona tilimizning  mislsiz  boy imkoniyatlari va go‘zalliklarida yo‘g‘rilgan  holda maydonga kelgan.     Zero, millat, milliy madaniyat, milliy mentalitet, milliy tafakkur degan tushunchalarni tildan ajratib bo‘lmaydi, ular bir butunlikning parchalaridir. Shu sababli har bir xalq intuitiv tarzda o‘z tilini yashatish va rivojlantirishga harakat qiladi, bu uning dunyo mehvarida o‘z mavjudiyatini saqlab qolishining ham asosiy shartidir. O‘zbek tili Markaziy Osiyoda keng tarqalgan va tarixda ham, bugungi kunda ham bu mintaqadagi aholining uchdan ikki qismiga yaqini so‘zlashadigan tildir. Bu tilda so‘zlashuvchilarning umumiy soni 30 milliondan ortiq bo‘lib, ularning asosiy qismini O‘zbekistonda va unga chegaradosh bo‘lgan mustaqil davlatlarda istiqomat qilib turgan o‘zbek tilida so‘zlashuvchi va o‘zini o‘zbek deb biluvchi aholi tashkil qiladi. O‘zbek tiliga davlat tili maqomining berilishi xalqimizning milliy mustaqillikka erishish yo‘lidagi muhim qadamlaridan biri bo‘lgan edi va faqat mustaqillik o‘zbek tilini ozod va erkin rivojlanishning shoh ko‘chasiga olib chiqdi. «Davlat tili haqida»gi Qonun qabul qilingandan keyin ko‘p o‘tmay mamlakatimiz istiqlolga erishdi,  1992-yilda qabul qilingan Asosiy qonunimizda o‘zbek tilining endi yuksak maqomi konstitutsional ravishda mustahkamlandi. 1995-yilda Qonunning dunyodagi eng demokratik tamoyillarga javob beradigan yangi tahrirdagi shakli qabul qilindi.      Mustaqillik yillarida bosqichma-bosqich ravishda davlat va jamiyat turmushining barcha sohalarida keng qo‘llanib hamda  kun sayin rivojlanib  va takomillashib borgan tilimiz bugungi kunda mustaqil yurtimizning va ozod jamiyatimizning hayotida o‘zining qonuniy o‘rnini to‘la-to‘kis egalladi. Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, barcha tashkilot va muassasalarda ish yuritish o‘zbek tilida olib borilayotgani ona tilimizning tiklangan, yuksalgan maqomining amaldagi ifodasidir. O‘zbek tili shu kunlarda hayotimizning ma’no-mazmuni, xalqimizning ezgu intilishlari, beg‘ubor orzulari, yorug‘ maqsad-muddaolari, istiqboli bilan hamohang, desak yanglishmaymiz. Binobarin, o‘zbek tili o‘zining keng imkoniyatlarini xalqaro munosabatlarda, eng murakkab fan sohalarida to‘liq namoyon qilmoqda. Bugungi kunda davlat ahamiyatiga molik yirik uchrashuvlar, xalqaro anjumanlar, tadbirlar, nufuzli sport musobaqalarida o‘zbek tili faol qo‘llanilmoqda. Ona tilimizning ilg‘or axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, zamonaviy ilm-fanning barcha yo‘nalishlari, iqtisodiyot, bank-moliya tizimida keng ishlatilayotgani uning imkoniyatlari nechog‘li yuqori ekanidan dalolatdir. O‘zbek tilidagi teleko‘rsatuv va radioeshittirishlarni yo‘ldosh kanallari hamda Veb-TV va Veb-radio kanallari orqali butun dunyodagi Navoiy tili ixlosmandlari tomosha qilmoqdalar va eshitmoqdalar.      O‘zbekiston Respublikasining dunyoda oshib borayotgan obro‘-e’tiborining mantiqiy natijasi sifatida chet ellarda o‘zbek tilini o‘rganishga bo‘lgan qiziqish kundan-kunga oshib bormoqda, o‘zbek tiliga doir lug‘atlar, oliy maktab darsliklari, so‘zlashgichlar nashr qilish avj olmoqda. Jumladan, Amerikadagi Indiana, Chikago, Michigan, Garvard universitetlarida, Germaniyadagi aka-uka Gumboldtlar nomidagi va  Berlin Frey universitetlarida, Iogann Gutenberg nomidagi Maynz universitetida, Yaponiyadagi Tokio, Osaka, Sukuba universitetlarida hamda Tokio va Kansay chet tillari universitetlarida, Rossiyaning Moskva, Sankt-Peterburg, Qozon universitetlarida, Xitoyning Shanxay va Millatlar universitetlarida, Turkiyadagi Istanbul, Anqara, Arzirum-Otaturk, Egey, Mug‘la, Ushak, Afyon universitetlarida va dunyoning boshqa mamlakatlaridagi nufuzli universitetlarda o‘qitilmoqda.      Mamlakatimizda o‘zbek tili erkin qo‘llanilmaydigan birorta soha yo‘q. Yurtboshimiz haqli ta’kidlaganlaridek, «o‘zbek tilining kompyuter va Internet, aniq fanlar, tibbiyot, iqtisodiyot kabi maxsus termin va tushunchalarni talab qiladigan sohalarda ham keng qo‘llana boshlagani uning imkoniyatlari nechog‘liq katta ekanini ko‘rsatadi».Jamiyatimizda o‘zbek tili va O‘zbekiston xalqlari tillarining ijtimoiy statusini yuksaltirish va ularni yanada rivojlantirish borasidagi erishilgan muvaffaqiyatlar  hamda amalga oshirilgan ishlar g‘ururlanishga va tahsinga sazovordir. Ayni paytda, til ijtimoiy organizm sifatida o‘z egalarining e’tiboriga va parvarishiga muhtojdir. Til jamoasi a’zosi yoki til egalari bo‘lmish har birimiz esa ona tilimizning taraqqiyoti va muvaffaqiyatli amal qilinishi uchun mas’ulmiz. Buni unutmasligimiz va tilimizni «Davlat tili haqida»gi Qonun talablari darajasida qo‘llash uchun barchamiz posbon bo‘lishimiz kerak. Jo‘liboy ELTAZAROV.
2602.2016

Меҳнатнинг таги роҳат

        Маълумки, инсон ҳаёти ҳамма вақт жамият билан узвий боғланган ҳолда кечади, инсон ундан ажралиб яшаши мумкин эмас. Инсон ўз ҳаёти учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-бош, турар-жой таъминотини қадим-қадимдан йўлга қўйиб келган. Шулар жумласига тижорат, зироат, чорвачилик, турли фойдали касб-ҳунар ва тадбиркорлик ҳам киради. Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш ва чин-ихлос билан меҳнат қилиб ҳаёт кечиришга чорлайди. Аждодларимиздан қолган панду-насиҳат ва ўгитларда барчани ҳалол меҳнат қилиш, топилган ризқ-рўзни кўпчилик билан бирга баҳам кўриш, Аллоҳ берган ҳаёт ва неъматларига доим шукр айтиш каби солиҳ амалларга чақирилган. Мисол учун “Меҳнатнинг таги роҳат”, “Қўли очиқнинг йўли очиқ”, “Шукри кўпнинг ризқи кўп” каби кўплаб пурмаъно ҳикматларни зикр этишимиз мумкин.         Инсон ҳаётида ҳалол пок юриши, Аллоҳ тақдир қилган ҳаётга рози бўлиши учун бирор касбни ушлаши лозим. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак ҳамма пайғамбарлар ҳам бирор касб эгалари бўлганлар. Одам алайҳиссалом деҳқон, Идрис алайҳиссалом гарчи ўзлари ҳаким зот бўлсаларда тикувчилик билан шуғулланганлар. Шу билан бирга биринчи кийим тиккан ва биринчи тикилган нарсани кийган киши бўлганлар. Пайғамбар алайҳиссалом тижорат билан шуғулланганлар.         Биз уммати Муҳаммадга лозим бўладиган нарсаларнинг энг афзали ҳаёт чоғимизда доим ҳалол пок ризқ қидиришимиз лозим. Аллоҳ Таоло бандарига меҳрибон ва раҳмли Зотдир унга нима яхшию нима ёмон эканини Ўзи яхши билади. Шунинг учун бизнинг ризқимизни, ҳаётимизни ўз зиммасига олган зотдан рози бўлиб яшамоғимиз лозимдир.         Маълумки, ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга тааллуқли илмни мукаммал ўзлаштирмоқ керак. Касбига муҳаббатли инсон ўз меҳнатидан чарчамайди, балки роҳатланади. Касби туфайли атрофдагиларга ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли ҳисоблайди. Шунинг баробарида Аллоҳ таоло томонидан улуғ ажру ҳасонотлар юборилишига муносиб эканини ҳис қилиш билан руҳияти енгил тортади, имони қувват олади.         Имоми Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) “Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ташвишгина каффолат бўлади”, деб марҳамат қилганлар. Дарҳақиқат, инсон ҳалол меҳнати билан улуғ савоблар ваъда қилинган даражаларга эришиши билан бир қаторда йўл қўйган хато ва гуноҳлари кечирилишига ҳам мияссар бўлади.         Халқимизда фарзандларни ёшлигидан бирор ҳунарга ўргатиш мақсадида устозга шогирд беришдек жуда яхши анъана бор. Бу одат бошқа халқларда учрамайди десак, муболаға бўлмас. Истиқлол шарофати билан бугун она заминимизда сертароват, жаҳон андозаларига тўла мос келадиган юзлаб касб-ҳунар коллежлари бунёд этилди. Ўсиб келаётган ёш авлод бугуннинг энг илғор техника ва техналогияларини мукаммал эгаллашини таъминлаш мақсадида ушбу таълим муассасалари юқори сифатли анжомлар билан жиҳозланиб, талабаларга тақдим этилди. Бу ёшларга бўлган эътибор ва ишонч тимсолидир. Зеро, ўзида илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш уйғотиб, ўқиб, ўрганиб, маълумот ҳосил қилган ҳар қандай инсон, албатта маълум миқдорда одамийлик хусусиятларига ҳам эга бўлади.  Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, фойдали касбни эгаллаган ўсмир келажакда боқимандалик, бошқаларга қарам бўлиш, фирибгарлик, тиламчилик ва нопок йўллар билан жиноят содир этиб енгил елпи пул топиш каби иллатлардан омонда бўлади. Минг афсуслар бўлсинки, аниқ бир фойдали касб-ҳунари бўлмаган шахсларнинг аксарияти чет мамлакатларга бориб қулликка рози бўлаётганликлари, шулардан баъзилари экстримистик, террористик ташкилотларга аъзо бўлаётгани ачинарли ҳолдир. Ана шундай боқимандаларнинг яна бир тоифалари эса ўз эркаклик вазифаларини унитиб турмуш ўртоғини аёлларга хос бўлмаган жойларга ишга юбориб, оиланинг таъминотини аёллар зиммасига юклаган ҳолда ўзлари бекорчилик асносида ҳаёт кечирмоқдалар.         Макҳул (р.а) Пайғамбаримизнинг (с.а.в): “Ғийбатчи, маддоҳ, таъна қилувчи ёки ўликка ўхшаб юрувчи кишилар бўлишдан сақланинглар”, деган ҳадисларидаги “ўликка ўхшаб юрувчилар”ни касб билан шуғулланмайдиган кишилар, деб изоҳлаган.         Ибн Умар (р.а) Пайғамбаримиздан (с.а.в) ривоят қилади. У зот (с.а.в) айтдилар: “Аллоҳ таоло ҳар бир касби бўлган кишини яхши кўради, ўзи соғ-саломат бўлиб, ё охиратининг иши билан, ё дунё иши билан шуғулланмайдиган кишини ёмон кўради”.         Жаъфар ибн Муҳаммад оталаридан ривоят қилади: Пайғамбаримиз (с.а.в.) бозорга чиқиб, оила аҳллари учун керакли нарсаларни сотиб олдилар. Бу қилган ишларининг сабабини сўрашганида: “Менга Жаброил (а.с.), одамларнинг қўлига қараб қолмаслиги учун аҳли оиласи йўлида ҳаракат қилган кишининг Аллоҳ йўлида экани хабарини берди”, деб жавоб қилдилар.         Юқоридагилардан келиб чиқиб шу хулосага келишимиз мумкинки, демак ҳар биримиз касбимизга муҳаббат билан ёндашган ҳолда фарзандларимиз ва атрофдагиларимизни ҳам ҳалол меҳнат орақали ризқимизни топишга ундашимиз лозим бўлади. Ушбу саи-ҳаракатимиз орқали жамиятимздаги муҳит янада соғломлашишида ўз савобли ҳиссамизни қўшган бўламиз.   Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари
1202.2016

Мажмуа сўнги янгиликлари №1

  Ўзбекистон республикаси Мехнат ва ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлигига карашли Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган “уруш ва мехнат фахрийлари” " Маржон суви" санаториясида дам олаётган ва соғлиқларини қайта тиклаётган бир гурух фахрийларимиз Имом Бухорий мажмуасида бўлиб,мажмуанинг яратилиш тарихи ҳамда Имом Бухорийнинг ислом оламида тутган ўрни ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди. Саёхатчиларга саноториянинг масул ходими.  Абдурашид Бозорбоев хамроҳлик қилди.            

Pages

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар