imombuxoriy.uz

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

            2018 йил 3 апрел куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига Афғонистон Республикасидан Қори Ёқуб Садат бошчилик бир гурух уламолар ташриф буюрди.

       Қори Ёқуб Садат билан сухбат олиб борилганда қуйидагиларни баён қилди. “Авваламбор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга икки мамлакат ўртасида олиб бораётган ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдираман. Мен буюк ҳадисшунос олим Имом Бухорий қўним топган масканни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлганимдан яратганга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин дейман. Мажмуани зиёрат қилиш мобайнида бир неча йиллик орзуим ушалганидан кўзларимга беихтиёр хурсандчилик ёшлари келди. Зиёратгоҳда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб дилларимиз яйраб кетди. Бундан ташқари мажмуа ёнида Имом ал-Бухорий Халқоро илмий тадқиқот хадисшунослик маркази ва хадисшунослик олий мактаби бинолари қурилаётганидан жуда хурсанд бўлдим. Келгусида бу масканларга юртдошларимиз ҳам келиб тахсил олишларига давад қиламиз. Тинч ва осойишталигингиз мангу бўлишини яратгандан сўраб қоламан.  Инша Аллоҳ.

News

2505.2016

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси

Малайзия Республикаси туризм ассосацияси “Bumiputera” туризм  операторлари 25 кишидан иборат аъзолари Имом Бухроий мажмуасига ташриф қилдилар. Зиёратчилардан жаноб Hj.Harun KC Ahmmu қуйдаги фикрларни билдирди:    Бизлар Имом Бухорий ҳазратларини яхши кўрамиз. У кишини ҳадисларидан доимо фойдаланамиз. Имом Бухорий хазратларига хурматимиз баланд, Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюуриб жуда бахтиёр бўлдик. Келгусида Малайзиялик  мусулмонларни Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюришини таъминлаймиз.     Hj.Harun KC Ahmmu

Меҳмонлар билан мулоқот

Dato' Nor' Aini binti Abd. Hamid

Feng Jing