imombuxoriy.uz

Мажмуа ҳудудидаги жомеъ масжиди

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси асосан икки қисмдан иборат бўлиб саналади. Яъни, мажмуа ташқи ҳовлиси ва ички ҳовли. Ички ҳовлининг чап томонида улкан жомеъ масжиди ўрин олган. Масжид (баландлиги 6 метр, эни 19,5 метр, бўйи 31,5 метр) да жами минг киши бир вақтнинг ўзида номоз ўқиш имкониятини яратади. Жомеъ масжидида бугунги кунда ҳар куни беш вақт номоз ва ҳаит номозлари жамоа бўлиб ўқилади. Айниқса ҳаит номози ўқиладиган кунлари қарийиб ўн минг киши атрофида одам йиғилади. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий жомеъ масжиди Республикамиздаги энг йирик жомеъ масжидларидан бири ҳисобланади.

Масжидга учта эшик орқали кирилади.Ушбу кириш эшиклари асосан чинор, ёнғоқ дарахтларидан тайёрланган ёғоч материалларидан иборат бўлиб, унга шарқона ёғоч ўймакорлиги асосида безак берилган. Ана шу безаклар билан биргаликда уларга араб имлосида турли битиклар ёзилган. Масжид эшиклари икки табақадан иборатдир. Ўнг томондан биринчи эшик ўнг табақасига куфий имлода “Меҳрибон” сўзи ёзилган ҳамда сулус имлосида “Шошилинглар номоз вақти ўтмасин” деб ёзилган. Эшик чап табақасида “Раҳмдил” ва сулус хатида “Ўлим келмасдан товба қилишга шошилинглар” сўзлари ёғоч ўймакорлиги асосида ёзилган. 

Ўрта эшикнинг ўнг томонига “Эй Парвардигоро, бизга раҳмат эшикларини оч” чап томонига Бақара сураси 281-оятидаги каломлар яьни “Ва (барчангиз) Оллоҳга қайтариладиган кундан қурқингиз”, чап томондаги эшикнинг ўнг табақасига “Жаннат эшиклари фақирлар учун очиқдир” чап табақасига эса “Раҳмат раҳмдиллиларга тушиб турувчидир” сўзлари битилган.

Масжидга шу учала эшик орқали кирилади. Масжид юқори қисми марказида гумбазсимон бўлиб, унга оғирлиги 1000 кг дан иборат бўлган улкан қандил ўрнатилган. Марказий гумбаз атрофида унга мос равишда кичик тўртта гумбаз бўлиб, уларга ҳам кичик қандиллар ўрнатилган. Барча гумбазлар ички қисми ганчкорлик безаги асосида қандиллар билан ҳамоҳанг қилиб безатилган.

Масжид юза саҳнини қизил рангли жойномоз шаклида тўқилган хива гиламлари тўлиқ қамраб олган. Масжидда номоз ўқиш учун имом ва унга иқтидо қилувчиларга шароит яратиш мақсадида замонавий овоз кучайтиргич мосламалари ўрнатилган.

Мехроб ва хутба ўқиш учун ёғочдан ўймакорлик ишлови асосида қилинган минбар ясалган.  

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар