imombuxoriy.uz

Мажмуа музейи

каъбапўш (кисва)Музейга киришингиз билан ўнг томондаги Каъбапўш эътиборингизни ўзига тортади. Президентимиз И.А.Каримов 1992 йил Саудия Арабистонига расмий ташриф билан борганларида Каъбани ичига киришга мушарраф бўлади. Шундан сўнг Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз жаноблари Каъбапўшни Президентимизга совға қилганлар. Каъбапўшга “Оли Имрон” сурасининг 97-ояти ёзилган.

Музейда асосан хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган мехмонларнинг совғалари сақланади. 

- Хижрий 1257 йилда Мисрда чоп этилган Имом Бухорийнинг “Саҳихул Бухорий” асари 

- Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари хижрий 1308 йилда чоп этилган Умдатул Қори шарҳи 

- 1980 йилда Тошкентда чоп этилган Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари

- Саудия Арабистон элчихонаси томонидан 2004 йилда ҳадя қилинган уч дона Қуръони Карим 

- Саудия Арабистондаги ватандошларимиз томонидан ҳадя қилинган Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) мақбаралари кўриниши

- Саудия Арабистондаги ватандошларимиз томонидан ҳадя қилинган Фотиҳа ва Ихлос суралари

- Саудиялик ватандошимиз ҳожи Абдулбоқий томонидан 1999 йили хадя этилган Каъбатуллоҳнинг эшиги макети, “Кофирун” ва “Ёсин” сураларининг хуснихат билан битилган нусхалари 

- Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан 1999 йил совға қилинган жилди садафдан ясалган Қуръони карим 

- Малайзия бош Вазири Абдулла бин хожи Ахмад Бадавий томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Малайзия Бош Вазири Абдулла бин хожи Ахмад Бадавий томонидан ҳадя қилинган “Нур” сурасининг 35-ояти 

- Малайзия Ташқи ишлар вазири томонидан ҳадя қилинган “Оятал курси”

- Малайзия Ташқи ишлари вазирлиги томонидан ҳадя қилинган совғалар;

- Эрон Ислом Республикаси Президенти Саид Муҳаммад Хотамий жаноблари томонидан 1996 йил ҳадя қилинган Қуръони Карим  

- Эрон Ислом Республикаси Бош Вазири Муҳаммад Ризо Ориф томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Эрон Президенти Оятуллоҳ Рафсанжоний 1993 йил совға қилган Қуръони Карим 

- Эрон Ташқи ишлар Вазири Саид Камол Хорразий томонидан 2000 йилда совға қилинган Қуръони Карим 

- Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Тариқ Мажид томонидан ҳадя қилинган Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) муҳри

- Покистон Ислом Республикаси Бош Вазири Муҳаммад Наваз Шариф томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Покистон Ислом Республикаси зиёратчилари томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Беназир Бхутто жаноби олиялари томонидан 1994 йилда совға қилинган Қуръони карим 

- Озорбойжон Республикаси Делегацияси томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Озорбойжон Республикасидан Джабаров Беюк-Ага Алибала оглы томонидан 2009 йилда ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Туркия Республикаси Бош Вазири Ражаб Тоиб Эрдаган томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Сулаймон Демирел жаноблари томонидан 1996 йил совға қилинган Қуръони Карим 

- Туркия Республикаси фуқароси Сервет Демир томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Туркия Ташқи ишлар вазири Ахмед Довуд ўғли томонидан ҳадя қилинган Қуръони карим 

- Доктор Аккан Сувер томонидан ҳадя қилинган Инглизча Қуръони Карим нусхаси ва Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари    

- Индонезия Президенти Сухарта жаноблари 1995 йилда ҳадя қилинган Қуръони карим  

Оятал курси

- Индонезия Республикасидан ҳадя қилинган “Оятал курси”

- Бирлашган Араб Амирлиги томонидан 1985 йилда ҳадя қилинган Каъбатуллоҳ сурати туширилган тиллодан ясалган ликопча

- Бирлашган Араб Амирлиги томонидан ҳадя қилинган жилди садафдан ясалган Қуръони карим 

- Бахрайн Республикаси томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Иордания Хошимийлар қироллиги томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим

- Сингапур ташқи ишлар Вазири томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Қозоғитон Республикаси фуқароси Тожимат Марат Абдуғани ўғли томонидан 1998 йилда ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Чечинистон Республикасидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Россия Федерацияси элчихонаси томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Қувайт давлати Ҳалқаро хайрия жамғармаси хомийлигида Кўкалдош мадрасаси ва Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар босмахонаси билан ҳамкорликда чоп этилган Қуръони Карим 

- Германия Людвиг Максимилян Университети “Диншунослик” кафедрасининг фалсафа ва диншунослик фанлари профессори Роланд Пич томонидан 2001 йилда ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Тожикистон Республикаси Президенти Эмомалий Рахмон томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим нусхаси ва Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари 

- Ливанлик зиёратчилар томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

-  Марокаш подшоҳи Ҳасан II томонидан 1970 йилда совға қилинган мисдан ясалган катта қандил ва икки дона гилам

- Ўзбекистон Бокс Федерацияси томонидан ҳадя қилинган Каъбани макети

- “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан ҳадя қилинган Шарқ хаттотлик ва миниатюра санъатидан наъмуналар VII-XXI аср ва Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар китоблари

- Ўзбекистон Республикаси Футбол Федерацияси томонидан ҳадя қилинган “Аллоҳни исми” туширилган хуснихат

- Зиёратчилар томонидан ҳадя қилинган Қуръони Карим 

- Наманганлик Усто Махмуджон Жўрахон ўғли томонидан ҳадя қилинган сўри

- Зиёратчилар томонидан ҳадя қилинган Тафсири Ҳилол

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар