imombuxoriy.uz

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИСМЛАРИ, НАСАБЛАРИ ВА ТУҒИЛИШЛАРИ

2912.2016

   Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари – Абу Абдуллоҳ Мухаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброхим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ (Айрим манбаларда Баздизбаҳ ёки Яздабиҳ ҳам дейилган) Жўъфий Бухорийдир. Баздизбаҳ мажусий бўлган. Аммо Муғийра ибн Ахмад Бардизбаҳ ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган ва Яман Жўъфийнинг қўлида мусулмон бўлган. Ўша пайтларида бировнинг Исломга киришига сабабчи бўлган одамга нисбат берилиши одат бўлган. Шунга биноан, имом Бухорийнинг оиласига Жўъфий нисбати берилиб қолган. Бошқача қилиб айтганда, улар Жўъфий сабабидан мусулмон бўлишган.

  Имом Бухорийнинг оталари Исмоил ибн Иброхимнинг куняси Абул Ҳасан бўлиб, у парҳезкор уламолардан эди. У ҳақида имом Бухорийнинг ўзлари “Ат-тарих ал-кабир” китобида: “У Ҳаммод ибн Зайдни кўрган ва Ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган эди”, деб ёзганлар.

 У Молик ибн Анасдан дарс олган, Солиҳ ибн Муборак, Абу Муовия ва бошқалардан ривоят қилган шахсдир.

 Исмоил ибн Иброхим Ахмад ибн Ҳафс, Яхё ибн Жаъфар Пойкандий ва бошқаларга устоз бўлган.

 Унинг шогирди Ахмад ибн Ҳафс: “Ўлими олдидан ҳузурига кирсам, “Ҳамма молимнинг ичида бирон дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман”, деди. Ўша пайт ўзимга-ўзим арзимас бўлиб кўриндим”, деб ривоят қилади.

  Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада хижрий 194 йилнинг шаввол ойидан ўн уч кеча ўтганда, жума намозидан кейин Бухоро шаҳрида дунёга келдилар.

 У киши кичиклик пайтларида оталари вафот этиб, етим қолдилар ва акалари Аҳмад билан оналари тарбиясида ўсдилар.           

                                                                                                                                                                                                                                Манба: “Одоблар хазинаси” китоби.

      

Янгиликлар

0103.2018

Ички туризмни ривожлантирайлик

2018 йил 25 феврал куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгашига аъзо  Навоий шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 110 нафар ўқувчилари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига зиёратга ташриф буюрди.  
1606.2017

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан

   Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан    2017 йил 15 июн куни Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган ифторлик бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонига вилоятимизнинг барча туманларидан нуроний отахон, онахонлар, кам таъминланган оилалар иштирок этди. Тадбир жуда чиройли ва осуда ўтди.  

Меҳмонлар билан мулоқот

Афғонистон Республикасидан бир гуруҳ уламолар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Покистон Ислом Республикасидан Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар